Ислом дини пайғамбари Муҳаммад са мавлудлари муборак бўлсин!
Эртага сешанба куни, ҳижрий қамарий ҳисоб билан 1440 йил рабиъул аввали ойининг 12-санаси, 2018 йил 20-ноябр кунида Ислом дини пайғамбари ҳазрати Муҳаммад мустафо са нинг мавлуд кунлари ва бирлик ҳафтаси бошланади.
Ислом динининг сунний мазҳабидагилар Рабиъул аввал ойининг 12-санасини, шиа мазҳабидагилар эса ушбу Рабиъул аввал ойининг 17-санасини Ислом динининг азиз пайғамбари Муҳаммад мустафо са нинг мавлуд кунлари сифатида кенг нишонлашади.
Ислом дунёсида ҳамжиҳатлик ва бирлик тарафдори бўлмиш, Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни ра ҳазратлари ушбу мавзудан унумли фойдаланиб, исломий гуруҳларнинг ўзаро яқинлашуви ва бирдамлиги учун саъй-ҳаракат қилдилар ва Рабиуъл аввал ойининг 12-17 саналари ўртасида фарқни "Бирлик ҳафталиги" деб атадилар.
Ушбу ҳафта, ҳозирда жаҳонда рўй бераётган нотинчликлар ва фитналар авж олган пайтда ислом оламининг бир-бирларига жипс бўлиб, аҳл-иноқлик ва бирдамлик билан янада ҳамжиҳат бўлишлари лозим бўлади.
Гарчи, мусулмонлар турли мазҳабларда айрим ҳукмлар ва фикр-мулоҳазаларда қарашлари фарқ қилсада, лекин уларнинг эътиқодлари ва иймонлари ва якка худога ибодат қилишлари, ҳамда бир пайғамбарга ва самовий китобга эга эканликлари шунингдек, қиблаларининг бир эканлиги уларни бир нуқтада жамлайди.
Шунингдек, мусулмонлар муҳим ибодалар ҳисобланмиш, намоз, рўза, ҳаж, закот ва бошқа масалаларда ҳам бир хил яқин қарашга эга.
Эрон ислом жумҳурияти телерадио компанияси Ислом дини пайғамбари Муҳаммад мустафо са нинг муборак мавлуд кунларига бағишланган бирлик ҳафтаси бошланиши билан, ушбу фурсатдан қулай фойдаланиб барча дунё мусулмонларини самимий муборакбод этади.