Эронлик альпинист дунёнинг энг чаққон спортчиси бўлди (ВИДЕО)
(last modified Tue, 20 Nov 2018 13:42:17 GMT )
ноябр 20, 2018 18:42 Asia/Tashkent

Альпинизм бўйича жаҳон федерациясининг сўнгги рейтинги асосида эронлик ёш альпинист Ризо Алипур 2018 йилда дунёнинг энг чаққон спортчиси сифатида тан олинди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, "Осиё йўлбарси" лақаби билан шўҳрат қозонган альпинизм бўйича Эрон қаҳрамони Ризо Алипур  франциялик  Баса Муава ва россиялик Дмитрий Тимофеевни ортда қолдириб, 2018 йилда дунёнинг энг тез суръатга эга альпинисти сифатида тан олинди.

Алипур альпинизм спортида 5 сония ва сониянинг юздан 48 бӯлаги тезлигида  спортнинг ушбу турида дунё рекордини алмаштирган.

У 2013 йил Хитойда ўтказилган жаҳон чемпионатида 6 сония ва юздан 24 сонияни қайд этиши билан альпиниздаги тезлик бўича  олтин медални қўлга киритганди.