Эрон халқи йўлига тўсиқ яратиш учун АҚШнинг хом хаёли натижасиз қолади
Эрон ТИВ раҳбари Эрон ва эронликларга қарши АҚШ давлат масъулларининг таҳқирларига кўрсатган реакциясида Эрон халқини нобуд қилиш учун АҚШнинг ёвузликка асосланган орзулари ҳеч қачон амалга ошмайди, деб айтди.
Бугун Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Твиттердаги ўз саҳифасида АҚШ президенти Дональд Трампга хитобан, Эрон халқини террорчиликда айблаш ва таҳқир этиш Эроннинг барча халқига қарши АҚШнинг душманлиги ҳамда эронликлар йўлига тўсиқ яратиш мақсадида ноқонуний санкциялар қўллаши сабабини ошкор этади, деб ёзди.
Зарифнинг ёзишича, Эрон халқининг ривожланиши йўлига тўсиқ яратиш учун АҚШ давлатининг барча душманликлари натижасиз қолади.
Айтиш жоиздирки АҚШ президенти Дональд Трамп мухбирларга берган интервьюсида Эрон халқи "террорчидир" деб иддао қилганди.