ноябр 25, 2018 13:43 Asia/Tashkent
  • Европа иттифоқи ва Марказий Осиё Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш заруратини таъкидлашди

Баржом шартномаси Европанинг муҳим дипломатия ютуғи сифатида халқаро тинчлик ва хавфсизлик намунасидек таърифланади. Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқишидан қатъий назар, Европа иттифоқи ва европа учлиги (Германия, Франция ва Британия) бу шартноманинг сақланиб қолишини такрор-такрор таъкидлашган.

4+1 гуруҳи, яъни Россия, Франция, Хитой ва Британиядан ташқри бошқа давлатлар ҳам, жумладан Эроннинг  қӯшни давлатлари Баржом ядровий келишуви сақланиб қолишини таъкидлаб  келмоқдалар.

Европа иттифоқи ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари ядровий келишувни сақлаб қолишни таъкидлашди.

Европа иттифоқи ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари Брюсселдаги қўшма баёнотларида Эрон ядровий келишувини сақлаб қолиш ва ушбу келишувнинг ижро этилишидаги имтиёзларда Эроннинг манфаатлари кўзда тутилиши кераклигини таъкидлашди. 

Европа иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари қӯшма баёнотда Эроннинг Баржом келишувига ҳали ҳам содиқ эканлигидан хурсанд эканликларини билдиришди.

Европа иттифоқи ва Марказий Осиё қӯшма баёнотида жумладан қуйидагилар келтирилган: 

Баржом ядровий келишуви дипломатик бир ютуқ сифатида Бирлашган Милатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши 2231-қарорида  қайд этилган.

Европа иттифоқи нуқтаи назаридан Баржом келишувининг бекор қилиниши халқаро хавфсизликка салбий таъсир етказиши мумкин.

Бу шароитни ҳисобга олиб, Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерени жума куни Марказий Осий ташқи ишлар вазирлари билан ўтказган қўшма йиғилиши якунида ядровий келишувни сақлаб қолиш ва ушбу битимда Эрон манфаатлари ҳам инобатга олинишини таъкидлади.  

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Европа  иттифоқи ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан сиёсий, иқтисодий, инвестицион соҳалардаги, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит, сув манбалари ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари батафсил муҳокама қилинди.

Мажлислар ва бошқа шаклдаги учрашувлар чоғида минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

Ёрлиқ