БРИКС етакчилари Исроил режимининг Эронга ҳужумини қоралади
-
БРИКС етакчилари Исроил режимининг Эронга ҳужумини қоралади
БРИКС етакчилари сионистик режимнинг Эронга босқинчи ҳужумини қоралади.
Порс тудекй сайтининг хабар қилишича, БРИКСга аъзо давлатлар етакчилари якшанба куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган гуруҳнинг 17-саммитида сионистик режим ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужумларини қораладилар. БРИКС раҳбарлари баёнотининг 21-бандига биноан, 13 июн куни Эрон Ислом Республикасига қарши амалга оширилган ҳарбий ҳужумлар халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомини бузиш сифатида қораланади. Баёнотда , шунингдек, Эроннинг тинч ядровий иншоотларига қасддан уюштирилган ҳужумлар халқаро ҳуқуқ ва МАГАТЭ резолюцияларини бузилиши сифатида баҳоланиб, улар юзасидан чуқур хавотир билдирилган. БРИКС етакчиларининг баёнотида халқаро тинчлик ва хавфсизлик тараққиёт иқтисодий тенгсизликлар, атроф -муҳит, бир томонламалик , иқтисодий санкциялар. геноцид ва сионистик режимнинг босиб олинган Фаластиндаги жиноятлари билан боғлиқ кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.
Сионистик режим 13-июн куни халқаро ҳуқуқ ва Эрон Ислом Республикасининг миллий суверенитетини очиқдан-очиқ бузган ҳолда, Теҳрон ва бошқа айрим шаҳарлардаги ҳудудларни, жумладан мамлакатнинг ядровий иншотларини ҳарбий ҳужум билан нишонга олди. 12 кун давом этган бу ҳужумда бир қанча олимлар, ҳарбийлар ва тинч аҳоли шаҳид бўлди. Бу тажовуздан кейин АҚШ ҳам якшанба куни / 22 июн/ эрталаб Фурду, Натанз ва Исфаҳон ядровий майдонларига тўғридан-тўғри ҳужум қилиб, сионистик режимнинг Эронга қарши урушига амалда қўшилди.