БРИКС расмийлари ва Эрон ТИВ раҳбари ўртасидаги учрашувда нималар муҳокама қилинди?
(last modified Mon, 07 Jul 2025 08:44:57 GMT )
июл 07, 2025 13:44 Asia/Tashkent
  • БРИКС расмийлари ва Эрон ТИВ раҳбари ўртасидаги учрашувда нималар муҳокама қилинди?
    БРИКС расмийлари ва Эрон ТИВ раҳбари ўртасидаги учрашувда нималар муҳокама қилинди?

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, БРИКС 17-саммитида иштирок этиш учун Бразилияга ташриф буюрган Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи саммит жойига етиб келганида Бразилия президенти Лула да Силва томондин кутиб олинди.

Бундан ташқари, ушбу саммит доирасида Эрон ТИВ раҳбари россиялик ҳамкасби Сергей Лавров  билан учрашувида сиоинстик режим ва  АҚШнинг ҳарбий тажовузининг оқибатларига тўхталиб, Эроннинг мамлакатни қудрат билан ҳимоя қилиш ва тажовукзоарлани жавогарликка тортишда қатъийлигини таъкидлади. Учрашувда Россия ТИВ раҳбари ҳам минтақда кескинлик ва хавфсизликнинг кучайишига йўл қўймаслик  учун зарур чораларни кўриш муҳимлигини таъкидлаб. ўз мамлакатининг Эронга, хусусан,  тинч ядровий иншоотларига қарши ноқонуний ҳужумларни қоралашдаги позицияларни тилга олди ва Россия бу борада, жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгаши даражасида ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Ҳиндистон ТИВ раҳбари Subrahmanyam Jaishankar ҳам БРИКС саммити доирасида Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ироқчи билан учрашиб, томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокамақ қилди. Бу учрашувда Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлма муносабатлар ҳамда сионистик режим ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий тажовузи ортидан Ғарбий Осиё минтақасидаги сўнгги ўзгаришлар муҳокама қилинди ва фикр алмашилди.

Эрон ТИВ раҳбари бразилиялик ҳамкасби Мауро Виера билан учрашувида Бразилияда бРИКСнинг 17-саммитига мезбонлик қилгани учун миннатдорчилик билдириб, ташкилотнинг халқаро миқёсда кўп томонламалик ва қонун  устуворлигини мустаҳкамлашдаги ролини жуда муҳим деб ҳисоблади. Бу учрашувда Бразилия ТИВ раҳбари, шунингдек, ўз мамлакатининг Эроннинг ҳудудий яхлитлиги  ва миллий суверенитетитга айниқса, тинч ядровий иншотларига қарши ҳарбий тажовузини  қоралаш борасидаги қатъий позициясини эслатиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг халқаро тинчлик ва хавфизликни сақлаш масъулиятини ҳам қўшимча қилди.

Учрашувда Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва сионистик режим  ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий тажовузи ортидан Ғарбий Осиё минтақасидаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилдилар. Учрашувда, шунингдек, босиб олинган Фаластиндаги геноцидига чек қўийш ва сионистик режимни мудҳиш жиноятлар содир этгани учун жавобгарликка тртиш а жазолаш учн шоишилинч чора кўриш зарурлигини таъкидланди..