Зариф: Эрон ядровий келишувдан чиқиш ҳуқуқига эга
Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари АҚШ ўз ваъдасига амал қилмайдиган мамлакат эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати ядровий битимдан чиқиб уранни бойитишни қайта бошлаш ҳуқуқига эгадир, чунки Вашингтон ушбу муҳим халқаро битимни бузган, деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Италиянинг Rai News24 ахборот каналига берган интервьюсида АҚШ давлатини Европа давлатларини Эрон билан тижорат ва иқтисодий ҳамкорликларни тўхтатишлари ҳамда Теҳронга қарши санкциялар жорий қилишда Вашингтон позициясини қўллаб- қувватлашга даъват этганини асоссиз ҳатти -ҳаракат эканлигини баён этар экан, Европа мустақил ҳукумат экан, АҚШ истак- хоҳишлари қаршисида тура олиши керак , деб қўшимча қилди.
Зариф ўз сўзларида ўз истак -хоҳишини амалга ошириши учун зўравон қудратларга ижозат берилса, зўравонликнинг олдини олиш мумкин бўлмайди, деб айтди.
Эрон ТИВ раҳбари Европа хавфисзлиги учун Халқаро ядровий битимнинг аҳамиятини таъкидлаб, Европа жиддий позиция тута бошлаган, аммо ўз хавфсизлиги учун ҳали сармоялар киритгани йўқ, деб аниқлик киритди.
Зариф шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг "Эрон санкцияларни айланиб ўтишидан кейин музокара столига қайтишга мажбур бўлади" деган хом хаёлларига тўхталиб, Трапм давлати Ўрта Шарқдаги сиёсатларини паника ва хато таҳлиллар асосида лойиҳаштирган, деб изоҳлади.