Исломий инқилоб муаззам раҳбари Ислом дунёсининг бирлик ва ҳамжиҳатлигини таъкидладилар
Исломий инқилоб муаззам раҳбари бирлик ва ҳамжиҳатликни ҳамда ҳамфикрликни Ислом дунёсининг фитналар устидан ғалаба қозониши учун бирдан-бир йўл деб атадилар.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари якшанба куни Исломий бирликка бағишланган 32-конференцияда иштирок этган тизим масъуллари ва меҳмонлар, исломий мамлакатлар элчилари ва турли синф вакиллари билан учрашган чоғларида диний уламолар ва зиёлиларга қарата шундай таъкидлаб ўтдиларки, қўлингиздан келганича минтақада исломий уйғонишни ва кураш ҳаракатларини янада жонлантиринг. Негаки, минтақани нажот беришнинг бирдан бир йўли, ушбу тафаккур ва руҳиятни кенгайтиришдир.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари қудратларнинг исломий халқларнинг уйғонишидан қўрқишига ишора қилиб шундай айтдиларки, қаерда бўлмасин ислом, одамларнинг қалбида ва жисмида жойлашган бўлса, мустабидларга қаттиқ зарба бўлган. Бундан кейин ҳам минтақада исломий уйғонишдан мустабидлар зарбалар олаверади.
Ул ҳазрат ислом ва қуръонга эргашиш ўрнига, Американинг йўл-йўриғига юрадиган минтақанинг айрим мамлакатларига ишора қилиб, шундай айтдиларки, Америка ўзининг мустабид табиатидан келиб чиқиб, ушбу мамлакатларни таҳқирлайди. Ҳаммага маълумки, сафсата сиёсат юритувчи АҚШ президенти Саудия арабистони ҳокимларини "Соғин мол" га ўхшатди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари бундай таҳқирлашни Арабистон халқини ва минтақа мусулмонларини ҳақорат қилиш деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, айрим исломий ҳукмдорлар Фаластин ва Ямандаги жиноий ҳаракатларда Америкага ҳамроҳ бўлишди. Аммо шунга қармай, албатта Фаластин ва Яман халқи ғалаба қозонади. Америка эса, ушбу мамлакатларда ўзининг ниятига етмайди ва мағлубиятга учрайди.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Америка ва Сионистик режимнинг минтақадаги қудратини кун сайин заифлашмоқда деб атадилар ва шундай маълум қилдиларки, Сионистик режим бундан бир неча йил олдин 33 кунда Ливан Ҳизбуллоҳига мағлуб бўлди. Икки йилдан кейин эса, 22 кун деганда Фаластин халқига мағлуб бўлди.
Ушбу муддат эса, Ғазо секторида бўлиб ўтган кейинги тўқнашувда 8 кунга чўзилди холос. Бир ҳафта олдин эса, Фаластин муқовматига 2 кун ҳам дош беролмасдан мағлуб бўлди. Буларнинг ҳаммаси, кундан кунга Сионистик режимнинг янада кучсизланиб бораётганидан далолат беради.
Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон миллатининг ўта оғир қийинчиликларга қарамай, ўтган 40 йил давомида олиб борган курашларига ишора қилиб шундай таъкидладиларки, АҚШ ва Сионистик режим Эрон халқини таҳдид қилиб қалтис хатога йўл қўяди ва бўлмағур ишга қўл уради.