Зариф: АҚШга ишониб бўлмайди, Вашингтон билан музокара қилмаймиз
-
Зариф
Эрон ТИВ раҳбари Эрон ва АҚШ ўртасида ҳар қандай музокара ўтказилишини рад этиб, Эрон ислом жумҳуриятининг нуқтаи назаридан Дональд Трамп давлатига ишониб бўлмайди ва бу давлат билан музокара қилиш ҳам ижобий натижа келтирмайди, деб айтди.
"Ўрта ер денгизи музокаралари" конференциясида қатнашиш мақсадида Италия пойтахтига сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф АҚШ давлатининг Халқаро ядровий битимдан чиққанига ишора қилар экан, Теҳрон нуқтаи назаридан ядровий келишув олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган ва ушбу муҳим битимдан чиққан давлат билан музокара ўтказиш самарсиздир, деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари Трампнинг Халқаро ядровий келишувдан чиқишини Халқаро қонунларни оёқ ости этишдан ўзга нарса эмаслигига тўхталиб, ўтган тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ҳар қандай музокараларнинг натижа бермаслиги маълум, деб қўшимча қилди.
Зариф минтақа, хусусан Ямандаги вазият ва ўзгаришлар масаласида Эрон ва Арабистон режими ўрасидаги ихтилфларни баён этар экан, Риёз давлатининг аксича Теҳрон Яман бўҳронини яманлик гуруҳлар ўртасидаги музокаралар ҳамда тинч йўл орқали ҳал этиш зарурлигини таъкидламоқда, деб аниқлик киритди.
Муҳаммаджавод Зариф Сурия ўзгаришлари ҳамда бу мамлакат бўҳронини ҳал этишда Эрон ва Россиянинг муҳим ролини таъкидлаб, Теҳрон ва Москва давлатлари террорчи гуруҳларга қарши курашиб, Сурия давлатини ҳимоя қилишмоқда, деб айтди.