Эрон армияси денгиз кучларига иккита сув ости кемаси қўшилди
(last modified Thu, 29 Nov 2018 13:13:41 GMT )
ноябр 29, 2018 18:13 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучларига "Ғадир" номли иккита сув ости кемаси қўшилди ва фойдаланиш учун тайёр турибди

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз флоти қўмондони адмирал Ҳусайн Хонзода пайшанба куни иккита Ғадир номли сув ости кемасининг Бандар Аббосдаги армия денгиз кучларининг биринчи округига қўшилишига бағишланган маросимдаги чиқишида шундай айтдики,

эндиликда Эрон қудратли армия денгиз кучлари ва корпусга эга бўлиб, биргаликда ҳамкорлик қилиб, Форс кўрфазида, Ҳурмуз бўғозида ва Уммон денгизида мамлакатнинг денгиз минтақаларининг хавфсизлигини таъминлайди.

Адмирал Хонзоданинг қўшимча қилишича, Эрон ислом жумҳурияти армиясининг ҳарбий кемалари денгиздаги кемаларни денгиз қароқчиларидан ҳимоя қилиш мақсадида Адан кўрфазида ҳам фаол иштирок этган ва ўртача ҳисобда ҳар йили ушбу минтақага 6 та кема сафарбар этилган. 

Ёрлиқ