Эроннинг машҳур шоири ва орифи Шайх номи билан танилган Абусаид Абулхайр.
Тўртинчи ва бешинчи асрларда яшаб фаолият олиб борган Эроннинг машҳур шоири ва орифи Шайх Абусаъид Абулхайр номи билан танилган Абусаид Фазлуллоҳ бин Аҳмад бин Муҳаммад бин Иброҳим ҳижрий-қамарий 387-440 йилда туғилган
Абусаид Абулхайр орифлар ўртасида катта ҳурмат ва эҳтиромни касб этган эди. У ирфон ва шеърда кенг маҳоратга эга эди. Агарчи, у кўп шеър ижод этмаган бўлсада, аммо форс шеъриятида унинг номи Хайём ва Мавлавий қаторида жой олган. Ирфоний андешалар тарихида эса Ҳаллож, Боязид Абулҳасан Хирқоний каби мутафаккирлар қаторида юқори мартабага эришди. Суҳравардий уларни Хусравоний ҳикмат ва қадимий фаласафанинг давомчилари деб билганди.
Ҳаёт ва фаолият
Ҳижрий-қамарий тўртинчи асрнинг охирлари ва бешинчи асрнинг бошида яшаб фаолият олиб борган буюк ва машҳур ориф Шайх Абусаъид Абулхайр қамарий 357 йил муҳаррам ойининг биринчисида Майҳанада таваллуд топди ва қамарий 440 йил шаъбон ойининг тўртринчисида ўз ватанида оламдан ўтди. Абусаъид Абулхайр дафн этилган маҳал Майҳана ноҳияси Абивард ва Сарахс ўртасида жойлашган ноҳия бўлиб, ҳозирги кунда Эрон ҳудудидаги Чаҳчаҳа қаршисида жойлашган Туркманистондаги Ашхабоднинг шарқ-жанубидан 130 км узоқликда жойлашган ноҳия ҳисобланади.
У йиллар давомида Сарахс ва Марвда фиқҳ, фалсафа ҳамда ҳадис илмларини ўрганди. Унинг ҳаётида юз берган бир ҳодиса сабабли у суфийлар жамиятига қўшилди ва ирфон илмига юз қаратди. Шайх Абусаъид Абулхайр Шайх Абулфазли Сарахсий ва Абулаббос Омулий наздида тасаввуф тариқасини ўрганишидан кейин ўз ватани Майҳанага қайтиб келди. У етти йил давомида риёзиётни ўрганди ва 40 ёшида Нишопурга борди. Бу сафарлар чоғида Нишопурнинг шаръий ва илмий бузургворлари унга мухолифат қилишди. Аммо бироздан кейин мухолифат келишувга айланди ва унинг рақиблари таслим бўлишди.
У бутун умрини ўз шогирдларини таълим-тарбия бериш билан ўтказди. Шайх Абусаъид Абулхайрнинг навераси Муҳаммад бин Мунаввар 599 йилда Шайх ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб “Асрорул-Тавҳид” номли китобни ёзди. Абусаъид Абулхайр охир-оқибат Майҳанада қамарий 440 йили шаъбон ойининг жума кечасида ҳаётдан кўз юмди.