Қосимий: Эрон ва Европа ўртасида молиявий механизмлар ишлаб чиқилмоқда
Эрон ТИВ наттоғи Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги молиявий механизмнинг илгаригидек ишлаб чиқиш ҳолида эканлиги, ҳамда бу заминадаги Эрон умидлари барчага маълум бўлганини таъкидлади.
Бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Баҳром Қосимий, SPV номли Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги молиявий механизмларни ишлаб чиқиш хусусида ички ва ташқи мухбирлар билан ўтказган матбуот конференциясида, аниқ сабаблар билан бу дастур чорчубаси мукаммалашгани йўқ, бундан ташқари, Теҳрон давлати томонлар ўртасидаги молиявий механзмларни йўлга қўйишда иккинчи томоннинг жиддийроқ амал қилишини таъкидламоқда, деб изоҳлади.
Қосимий ўз сўзларида АҚШ давлатининг ядровий битимдан чиқишидан кейин Европа мажбуриятларини ижро этиш муддатининг чузилганлигига тўхталиб, молиявий механзмни ижро этиш жараёни учун кўпроқ вақт керак, зеро АҚШнинг ҳаддан зиёд босимлари ҳамда бу масаланинг мураккаблиги айрим монеа ва тўсиқларни келтириб чиқарган, деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи Эроннинг ракета дастурларига қарши АҚШ давлатининг янги тарғиботлари ҳамда бу мамлакат ташқи ишлар вазирлигида Эронга қарши чоралар номли гуруҳ раиси -Браян Ҳугнинг Эронга қарши куч ишлатишдан сўз очганига ишора қилар экан, АҚШ масъулининг бундай "бачкана" фикрлари ҳатто жавоб беришга арзимайди, чунки мутлақо мантиқсиздир, деб қўшимча қилди.
Қосимий шунингдек мудофаа қудратини ошириш Эрон ислом жумҳуриятининг мудофаа ва превентив сиёсатидан эканлиги ва бошқа давлатлар Эроннинг ўз мудофаа қудратини ошириши йўлига тўсқинлик қила олмаслигини айтди.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи Эронга қарши ҳарбий вариант ҳам аллақачон эксирди. Бу мавзу Ҳуг дек АҚШ масъулларинининг тажрибасизлигидан ўзга нарса эмас, чунки Эрон куч -қудратли мамлакат бўлиб, АҚШ ҳужумларига дучор бўлган барча мамлакатлардан фарқ қилади, деб аниқлик киритди.