ЭРОН
ЭРОН
Ассалому алайкум азиз мухлислар!
Эрон юрти, Эрон халқи, ушбу юртнинг тарихий жозибадорлиги, маданий ва табиий диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот олиш учун кўплаб мухлисларнинг қайта-қайта мурожаат этганларини эътиборга олиб Эрон ва Эрон халқининг маданиятини таништириш мақсадида “Эрон ва эронликлар билан” номли дастурларни тайёрлашга қарор қилдик.
Бу дастурларда биринчи навбатда Эрон мамлакати, Осиё қитъасида унинг эгаллаган мавқеи ҳамда унинг иқлимий тафовутлари тақдим этилади. Кейин Эрондаги турли вилоятлар ва ҳар бир вилоятдаги машҳур айрим шаҳарлар ва минтақаларни таништиришга ҳаракат қиламиз.
Форс, курд, турк, лур, араб ва балуж каби турли қавм-эллатлар бутун Эрон маданияти доирасида турлича маданият нуқтаи назаридан кенг бўлиб, ушбу юртга ўзига хос жозибадорлик бағишлаган.
Эрон Ислом Жумҳурияти Байнаннаҳрайн ва Мовароуннаҳрнинг маданий соҳасида узоқ тарихий маданиятга эга бўлиши билан бирга Эрон географик ҳудудининг марказида, Осиё қитъасининг ғарбий қисмида ва Яқин Шарқнинг нозик минтақасида жойлашган. Эрон 1648195 квадрат км майдон билан кенглик жиҳатидан дунё мамлакатлари орасида 16-мамлакат бўлиб, жанубий-ғарбий Осиёнинг кўп қисмини ўзига ихтисос берган. Бу мамлакат араб дунёси, Марказий Осиё ва Ҳинд ярим оролини бир-бирига боғлайди. Эрон шимолида Туркманистон, Озарбойжон республикаси, Арманистон ва Мозандарон денгизи ҳамда унинг жанубида эса Форс кўрфази ва Уммон денгизи жойлашган. Эрон ғарбдан Ироқ ва Туркия, шарқдан эса Покистон ва Афғонистон билан чегарадошдир.
Эроннинг аҳолиси ҳижрий-шамсий 1385 йилги аҳолини ҳисобга олиш маълумотига кўра, 70 миллиондан ошган ва турли қавм-эллатлардан ташкил топган. Эрон аҳолисининг 65 фоизини форслар (ориё аждоди) ташкил этади. Эрон халқининг аксариятини мусулмонлар ва шиа мусулмонлар ташкил этади. Албатта камчиликни ташкил этувчи арман масиҳийлари, зардуштийлар ва яҳудийлар ҳам мусулмонлар билан бирга тинч ва тотув ҳаёт кечиришади.
Эрон регионал тақсимлаш нуқтаи назаридан 31 вилоятдан иборат. Эрон қадимий ва тарихий обидалар ҳамда бошқа юзлаб гўзал ва ажойиб ҳудудларга эга бўлиши сабабли ЮНЕСКО қошидаги бутунжаҳон маданий мерос маълумотига кўра, тарихий ёдгорликлардан бой бўлган дунёдаги 10 энг яхши мамлакатдан бири ҳисобланади.
Эрон юрти география ва турли иқлим нуқтаи назаридан ажойиб мавқега эгадир. Чунки, қиш фаслида совуқлик ва иссиқлик ўртасидаги ҳаво ҳароратининг фарқи 50 даражага етади. Эрон турли иқлимга эга бўлиши туфайли бир вақтнинг ўзида тўртта фаслга эгадир.
Эроннинг энг қуруқ минтақаси 175 квадрат километрли майдон бўлиб, “Саҳрои Лут”, яъни Лут саҳроси деб аталади. Бу чўл-биёбоннинг Шаҳдод минтақаси дунёнинг энг иссиқ минтақаси деб тан олинган. Дашти Лут эса дунёдаги чўлу-биёбонлар ичида ҳайратланарли табиий бир мўжиза ҳисобланади.
Бу чўлу-биёбонда қумдан ҳосил бўлган энг баланд пирамидалар, (об-ҳаво ва шамол таъсирида юзага келган чуқурлик) ажойиб Калотлар ҳамда Небка деб номланадиган биёбон тувакларидаги газ дарахтчалар билан бирга Эрон саҳросини табиат мухлислари учун жозибали маконга айлантирган.
Эроннинг чўл-биёбонларидан фарқли ўлароқ Эроннинг шимолида жойлашган тоғли ҳудудлар ва кенг тарқалган Хирканий дарахтларини ўрмонларнинг энг қадимги дарахтларини кўриш мумкин. Эрон жанубида жойлашган Форс кўрфази сувларида Ҳиро ўрмони одамни ҳайратга солади. Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоизки, чўл, тоғ, кўл ва ўрмон каби Эроннинг турли табиатида 8000 хил турдаги ўсимликлар топилган. Бу ўсимликларнинг хилма-хиллиги Европа қитъасининг икки ёки уч бараварига тенгдир.
Ўсимликлар хилма-хиллигига қўшимча, Эронда турли хилдаги ҳайвонлар ҳам мавжуддир. Эронда 168 хил ҳайвон ҳаёт кечиради.
Эронда сариқ кийик, Осиё арслони, Эрон зебраси ва ёвойи мушук каби европалик мушуклар ҳамда африкали мева истеъмол қиладиган кўршапалаклар ҳаёт кечиради.
Эрон қадимий ва тарихий маданият шаклланган мамлакат ҳисобланади. Шунинг учун бу маданиятлар ва мазҳабларни ушбу юртда кўриш мумкин. Ҳамда масжидлар мажмуасидан олиб черковлар ва зардўштийлар ибодатхонаси бўлган тарихий биноларни бу ерда кўриш мумкин. Бу омилларнинг ҳаммаси ҳамжиҳатлик, шодлик ва хурсандчиликдан тўлиб тошган халқ билан яқиндан танишишга қўшимча имкониятлар туғдиради. Эронга сафар қилган сайёҳлар, дунёнинг турли мамлакатларини томоша қилишни ва улар ҳақида маълумотлар олишни мақсад қилганлар, ушбу мамлакатнинг ўзида тажриба ортириш ва шу билан бирга ушбу гўзаллик ва хилма-хилликлардан баҳраманд бўлишлари мумкин.