Эрон ТИВ: сионистик режимнинг Зоҳияга ҳужуми оташкесимнинг очиқдан-очиқ бузилишидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99860-Эрон_ТИВ_сионистик_режимнинг_Зоҳияга_ҳужуми_оташкесимнинг_очиқдан_очиқ_бузилишидир
Эрон ТИВ Исроил режимининг Байрут чеккасига уюштирган ҳужумни сулҳни қўпол равишда бузиш деб ҳисоблади.
(last modified 2026-06-15T10:52:20+00:00 )
июн 15, 2026 15:37 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ: сионистик режимнинг Зоҳияга ҳужуми оташкесимнинг очиқдан-очиқ бузилишидир
    Эрон ТИВ: сионистик режимнинг Зоҳияга ҳужуми оташкесимнинг очиқдан-очиқ бузилишидир

Эрон ТИВ Исроил режимининг Байрут чеккасига уюштирган ҳужумни сулҳни қўпол равишда бузиш деб ҳисоблади.

Эрон телерадиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ ўз баёнотида сионистик режимнинг Ливан жанубидаги Байрут чеккасига ҳужум қилган жиноятини ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битими /Эрон ва АҚШ ўртасида  1405-йил 10-фарвардинда имзолаган ўт очишни тўхтатиш келишуви) қўпол раившда бузиш деб ҳисоблади ва шундай огоҳлантирди: сионистик режим ва АҚШ минтақа тинчлиги ва хавфсизлиги учун сионистик режимнинг ўт қўйишнинг хавфли оқибатлари учун жавобгаликни ўз зиммасига олади.

Мазкур баёнотда келтирилишча, Эрон Ислом Республикаси сионистик режим томонидан содир этилган жиноятлар ва абу режим томонидан Ливан ёки Эронга қарши ўт очишни тўхтатиш  тартибини қайта-қайта бузганликлари учун АҚШ ҳукуматининг бевосита жавобгарлигини эслатар экан, ўз-ўзини ҳимоя қилишнинг ўзига хос ҳуқуқларидан фойдаланиш учун барча зарур чораларини кўриш қатъиятини таъкидлайди.