Эрон-АҚШ келишувига минтақавий ва глобал реакциялар
-
Эрон-АҚШ келишувига минтақавий ва глобал реакциялар
Эрон ва АҚШ ўртасида келишвув эълон қилингани ва ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилганидан сўнг Ливан жанубида одамлар кўчаларда байрам қилиб, хурсанд бўлмоқда.
Эрон телераиокомпаниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ливан ОАВлари ушбу байрамлар тасвирларини чоп этиб, сулҳ Эрон Ислом республикаси томонидан АҚШ томонига қўйилган шартлар билан Ливандаги можароларга чек қўйилган келишувдан сўнг эришилганини хабар қилмоқда.
Айни пайтда, Яманнинг " Ансоруллоҳ" ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Низом Ал-Асад бу келишувни Эрон Ислом Республикаси ва Қаршилик ўқининг ғалабаси деб, ҳисоблаб, деди: дунёнинг мустақил давлатлари АҚШ енгилмас куч эмаслигини англаб етди.
Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Али Ал-Қаҳум ҳам бу келишувни Эроннинг ғалабаси ва АҚШнинг мағулубияти белгиси сифатида баҳолаб, " Янги Яқин Шарқ" деб номланган сионистларнинг режаси барбод бўлганини таъкидлади.
Ироқ Суннийлар уюшмаси раиси Шайх Холиқ Ал-Мувло ҳа бу келишувни сабр ва қаршилик натижаси деб атади.
Қатар ТИВ ҳам Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги англашув меморандумини олқишлаб, уни минтақада тинчлик ва иқтисодий ўсишни мустаҳамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида таърифлади ва воситачи давлатлар. жумладан. Покистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳокон Фидан ва Япония бош вазири Сана Такаячси ҳам Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги келишувни олқилашиб, бу келишвув урушни тўхтатиб, минтақада тинчлик. барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамланишига умид билдирди.
Шу билан бирга Франция президенти Эммануэл Макрон ва БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишувни қўллаб-қуввтлади.
Шунингдек, Британия, Франция, Германия ва Италия қўшма баёнотида ушбу келишувни қўллаб-қувватлаган ҳолда, АҚШ Эрон ва Халқрао атом энергияси агентлиги билан ҳамкорлик қилиш ва Ливанда барқарорликк, суверенитети ва доимий ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.
Айни пайида баъзи сионист муҳожирлар бу келишувни Эрон учун ютуқ деб атади ва эронликлар Трампни тиз чўктирганини эълон қилди.