Қосимий: Эрон АҚШ босимларига таслим бўлмайди
(last modified Wed, 05 Dec 2018 14:28:08 GMT )
декабр 05, 2018 19:28 Asia/Tashkent
  • Қосимий
    Қосимий

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, АҚШ давлати дунёнинг турли минтақалари, айниқса Эрон билан қўшни мамлакталарда баъзи гуруҳларни ташкил қилиш орқали Эроннинг иқтисодий муносабатлари йўлига тўсиқ яратишга уринмоқда, деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон ТИВ наттоғи Баҳром Қосимий  АҚШ давлати Эронга қарши душманларча ҳатти -ҳаракатларидан қаттиқ пушаймон бўлишини таъкидлаб, Эрон ҳеч қачон АҚШ босимларига таслим бўлмайди, чунки АҚШ босимларига қарши кураш учун кўп имкониятларга эгадир, деб изоҳлади.

Баҳром Қосимий АҚШ давлатининг ўзбошимчалик билан Халқаро ядровий келишувдан чиққанлигига ишора қилар экан, дунёнинг аксарият мамлакталари  ядровий келишув битимини қўллаб -қувватламоқда, шу сабабдан, АҚШ кучсизлигини сезиб, Эронга қарши босимларини кучайтириш қарорига келган,  деб таъкидлади.

Эрон ТИВ наттоғи  ядровий келишув доирасида, Эрон  иқтисодий манфаатларини таъминлаш учун Теҳрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги музокараларга тўхталиб, икки томон молиявий механизмлар масаласини муҳокама қилишмоқда, аммо  турли сабаблар,  хусусан Европа Иттифоқининг қарор чиқаришдаги айрим муаммолари туфайли бу масала ҳал қилинмаган деб қўшимча қилди.