Абуали Синонинг Ҳамадондаги мақбараси.
(last modified Wed, 07 Sep 2016 03:34:27 GMT )
сентябр 07, 2016 08:34 Asia/Tashkent
  • Абуали Синонинг Ҳамадондаги мақбараси.
    Абуали Синонинг Ҳамадондаги мақбараси.

Шайхурраис Абуали Ибн Сино ёким Буали Синонинг мақбараси эронлик ушбу файласуф, донишманд ва машҳур табиби Шайхурраис Ибн Синонинг ёдгорлик биноси бўлиб Ҳамадон шаҳрининг марказида жойлашган Буали Сино майдонида қарор олган.

Бу мақбаранинг дастлабки биноси Қожория даврида қурилган. Бинонинг ҳозирги дизайн ва архитектураси Буали Сино яшаган замонининг меъморий услубига қарабтузилган ва исломий энг қадимий таърихга эга бўлган бинолар, яъни Ковус шаҳрига мансуб бўлган  Қобус гумбазининг минорасига мослаб қурилгандир.

Мақбаранинг жамламаси қадимий  Эрон ва исломдан кейинги Эроннинг икки меъморчилик услубларига асосланиб қурилган. Бу мажмуани лойиҳалаштиришда анъанавий ҳунармандчилик ва меъморчилик унсурларидан фойдаланилган.Қобус минорасидан илҳом олинган гумбаз, Эрон боғлари таъсирида яратилган боғчалар, анъанавий ҳавзлардан илҳом олинган сув  ҳавзлари  ва Алванд тоғларидан олинган гранит тошлари билан зийнат берилган. Ва Эрон хлқининг қадимий саройларининг намунаси саналади.  

 

 

Ёрлиқ