Буружерд шаҳри
(last modified Thu, 06 Dec 2018 05:54:02 GMT )
декабр 06, 2018 10:54 Asia/Tashkent
  • Буружерд шаҳри

уружерд шаҳри Эрон ғарбида жойлашган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Бу шаҳар Загрос тоғли минтақасида жойлашган.

 Унинг маркази Буружерд шаҳридир. Буружерд шаҳри шимолдан Ҳамондондаги Ниҳованд ва Малойир шаҳарлари, шарқдан Марказий вилоят ва Шозанд шаҳри, жанубдан Дуруд шаҳри ва ғарбдан Хуррамобод ва Делфон билан қўшнидир.  

Буружерд шаҳри 186 қишлоқдан иборат. Бу шаҳар 1606 квадрат километр масоҳатга эга ва икки қисм Марказий ва Уштуринон қисмидан ташкил топган. Буружерднинг марказий қисмдаги қишлоқлар Дарраи Сайди, Шервон, Волонжерд , Ҳафтобод , Деҳгоҳ қишлоғи ва Уштуринон қисмидаги қишлоқлар Уштуринон, Бурдсара, Гударзи ва Қалъаи Шамсий деб номланади.  

Буружерд шаҳрининг муҳим тарихий биноларидан бири ушбу шаҳарнинг жоме масжидидир. Бу масжид шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, унинг биноси ҳижрий-қамарий учинчи асрнинг охирларида  қурилган. Ушбу масжид меҳробининг устида куфий хат билан муқаддас сўзлар ёзилган. Масжиднинг асосий дарвозаси устида тошда ёзилган битик ўрнатилган. 

Image Caption
Image Caption

Буружерд шаҳрининг  қандай шакллангани ва вужудга келиши тўғрисида  тарихчилар турли нуқтаи  назарларни билдиришган.

Буружерд тумани аҳолисининг иқтисодини минтақа ва минтақа ортида бўладиган савдо-сотиқлар, хурмо савдоси, деҳқончилик ва чорвадорлик, идора ва давлат хизматларини амалга ошириш, саноат ва минерал маҳсулотлар ташкил этади.Хос жуғрофик мавқега эга бўлгани  ва серқатнов йўллар бўйида қарор топгани ҳамда Лур музофоти ва унга яқин  минтақаларга борувчи  йўлларга яқин бўлгани боис Буружерд шаҳри  ўтган асрлар давомида  минтақанинг муҳим тижорат марказларидан бири бўлган.

Буружерд шаҳрининг йирик бозори кўплаб  тижорат моллари ва карвонсаройларга эга бўлган. Бугунги кунда  мазкур минтақада қишлоқ хўжалик  ва  чорвадорлик соҳалари ривожланиши билан биргаликда  Буружерд шаҳри анъанавий тарзда Эрон ғарбида савдо-сотиқнинг қутбларидан бири ҳисобланади ва ушбу шаҳарнинг бозори бугунда ҳам йирикдир  ва  шиддат билан равнақ топиб бормоқда.

Image Caption
Image Caption
Image Caption

Буружерд  туманидаги баланд тоғлар ва қор билан қопланган чўққилар мазкур минтақада оқувчи дарё ва анҳорларнинг асосий манбалари ҳисобланишади. Мазкур минтақадаги дарёлар ва булоқларнинг кўплиги на фақат ерларнинг унумдорлигини оширишган, балки гўзал  табиий манзараларни вужудга келтиришган.

Буружерд ушбу вилоятнинг  энг йирик ва гўзал туманларидан биридир. Мазкур туман тоғли бўлгани боис об-ҳавоси мўътадил ва салқиндир. Денгиз сатҳидан ушбу туман қарийб 1500 метр баландликда жойлашган. Аммо жануб томонига борган сари унинг баландлиги  ҳам камаяди. Туманнинг маркази Буружерд шаҳридир ва тарих давомида ушбу шаҳарда кўплаб воқеалар бўлиб ўтган. Буружерд шаҳрининг  қандай шакллангани ва вужудга келиши тўғрисида  тарихчилар турли нуқтаи  назарларни билдиришган. Айримлар мазкур минтақанинг ям-яшил ва  манзарали бўлгани боис унда одамлар қўним топишганини айтишади. Бошқаларнинг ақидаларига кўра,  Буружерд шаҳрининг асосчиси  сосонийлар шоҳларидан бири Фируз бўлган.  Ислом зуҳуридан кейин ва ҳижрий тўртинчи  асрда  Абу Исҳоқ  Иброҳим бин Муҳаммад Истахрий “Масолик улмамолик” китобида  Буружерд , унинг ҳудудлари ва географик вазияти борасида маълумот берган. Ушбу китобда Буружерд йирик шаҳр ва юмшоқ иқлимга эга эканлиги таъкидланган. Неъматдан тўла ушбу шаҳарнинг мевалари бошқа жойларга ҳам сотиш учун  юборилган  ва унинг ерларида хурмо ва заъфарон яхши ҳосил берган.