Куфта қилқили
Куфта қилқили асил ва маззали эронлик таомларидан бири ҳисобланади.
Куфта қилқили учун керакли маҳсулотлар:
Қийма гӯшт - 300 грам.
Пиёз - 1 дона.
Нӯхат уни - 300 грам.
Туз, калампир кукуни ва зардчуба лозим миқдорда.
Ёғ - 3 ош қошиқ.
Тухум - 1 дона.
Помидор - 2 дона.
Томат - таъмига қараб.
Лимон - 1 дона.
Куфта қилқили пишириш дастури:
Пиёзни қирамиз ва қийма гӯштга қӯшамиз. Кейин калампир кукуни, туз ва зардчубани ҳам қӯшамиз ва тухумларни ҳам ун билан қӯшиб, ҳаммасини аралаштирамиз.

Охирида бир пиёла сув қуйиб пюре ҳолатига киргунича аралаштирамиз.

Ёғни қизитамиз ва қоришмани қӯл билан узиб, юмалоқ шаклга келтирамиз ва ёғда қовурамиз.

Бошқа бир идишда қолган ёғни қизитиб, пиёз ва томатни унда қовурамиз. Сӯнг помидорларни ҳам қӯшиб, лимон сувини устига сиқамиз.
Кейинги босқичда қовурилган қийма гӯштни бу соусга қӯшамиз ва пишгунига қадар қайнатамиз.

Куфта қилқили дастурхонга кӯкатлар ва қатиқ билан бирга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!