Хуриши бодимжон (бақлажон)
Хуриши бодимжон (бақлажон)
Хуриши бодимжон (бақлажон)
Хуриши бодимжон таоми масаллиқлари:
Бақлажон - 3 дона.
Пиёз - 1 дона.
Томат - 2 ош қошиқ.
Дамланган заъфарон - 1 ош қошиқ.
Помидор - 2-3 дона.
Сиқиб олинган лимон суви - 2 ош қошиқ.
Хуриши бодимжон таомини тайёрлаш:
Аввалида бақлажонларниннг пӯстини артиб, ӯртасидан икки қисмга ё доирашакл қилиб кесамиз. Уларни бир идишга солиб, тахирлигини тортиб олиши учун устига туз сепамиз. Кейин бақлажонларни тоза ювиб, суви қуригунича бир жойга олиб қӯямиз.
Кейинги босқичда уларни ёғда қовурамиз.

Бошқа бир идишда тӯғралган пиёзни зардчуба билан ёғда қовурамиз ва томат соламиз.
Тӯғралган гӯштни ҳам алоҳида бир идишда кӯп сувда қайнатиб оламиз.
Бошқа бир идишда қовурилган бақлажонларни териб, устидан қовурилган пиёз ва зардчуба ва қайнаб пишган гӯштни терамиз ва гӯшт қайнаган сувни ҳам унга қуямиз. Гӯштнинг устига қалампир кукуни, лимон суви қӯшамиз. Сӯнг дамланган заъфаронни ҳам унга қуямиз.

Охирида помидорни айлана шаклида тӯғраб зирвак устига терамиз ва яна паст оловда пиширамиз.
