Хожа Насириддин Тўсий
(last modified Mon, 10 Dec 2018 12:15:27 GMT )
декабр 10, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Хожа Насириддин Тўсий

Хожа Насириддин Тўсий номи билан машҳур бўлган Муҳаммад бин Ҳасан Жаҳрўдий Тўсий ҳижрий -қамарий 597 чи йил жамодиюс-соний ойининг 11- чи куни милодий ҳисоб билан 1201- чи йилнинг февраль ойида Эрон шимол- шарқида жойлашган Тўс шаҳрида дунёга келди.

 

Image Caption

Унинг исми, лақаби, куняти (тахаллуси) отасининг номи ва таваллуд санаси ва қаерда таваллуд топгани бораида турли ва бир- бирига зид маълумотлар мавжуд.

 Аммо аксарият тарихчи ва ва муҳаққиқлар унинг таваллуд топган шаҳрини Тўс шаҳри деб ёзганлар. Хожа Насриддин Тўсийнинг ўзи ҳам  таълиф этган кўп асарларида  ўзини тўслик ва ё Тўсий деб атаган. У " Зичи Элхоний " китобининг муқаддамасида  қуйидагича ёзади:

 "Тўслик бўлган энг камтарин одам мен ...".

Шундай сўзлар билан  айрим тарихчилар жумладан Ҳамдуллоҳ Муставфий ҳам унинг борасида деди:  Хожа Насириддиннинг асли  Қум шаҳридаги Жаҳрўд минтақасининг Варшоҳ номли қишлоғидан бўлган. Уша замонда бу қишлоқ Сова шаҳрининг бир қисми эди. Унинг аждодлари  Тўсга кўчиб келган ва Хожа Насириддин ҳам бу шаҳарда тўғилиб ўсган. Шу боисдан у Тўсий номи билан машҳурдир.

 Хожа Насириддин Тўсийнинг отаси Муҳаммад бин Ҳасан  Тўс шаҳрининг  муҳаддислари ва имомларидан бири бўлган.  Хожа Насириддин Тўсий ҳам шундай бир билағон ва донишманд падари  бузургворлари олдида таълим олиб вояга етган.

Image Caption

 У Қуръон, табиатшунослик, фиқҳ ва усулни ў отаси олдида таълим олди.

 Ундан кейин  тоғаси  Нуриддин Муҳаммад бин Али олдида ҳадис илмини ўрганиб олди. Сўнгра  мантиқ ва ҳикмат муқаддамаси билан ошно бўлиб бу илмда ҳам забардаст бўлди. У табиий ва илоҳий илмлардан воқиф бўлганидан сўнг, диққат билан геометрия, ҳисоб ( арифметика) ва мусиқий илмларини ҳам ўрганди. Насириддин Тўсий ёшлик пайтларида   илмини ривожлантириш мақсадида ўз ватани Тўс шаҳридан Нишопур томон йўл олди. Илм-билимга бўлган Тўсийнинг ҳаддан зиёд ҳаваси ва иштиёқи туфайли  у ёшлик даврасида математика, нужум ва ҳикмат каби илмларида ўз замонасининг етук  оламларидан бирига айланди. Шу сабабдан у қадимий Эроннинг энг машҳур ва таъсири катта бўлган буюк олимларидан бири ҳисобланади.

Хожа Насириддин яшаган замонда  Нишопур шаҳри Эрон шимоли шарқидаги Хуросоннинг энг буюк 4-та шаҳарларидан бири эди. Шунингдек ушбу шаҳар бир неча аср давомида исломий мамлакатларнинг муҳим марказларидан бири ҳисобланарди. Хожа Насириддин Тўсий бир муддат бу шаҳарда қолди ва буюк олимлар олдида сабақ олишни давом эттирди ва турли илмларда буюк ва қомусий бир устозга айланди.

 У риёзиёт, илоҳий илмлар, нужум, фиқҳ, ирфон, тасаввуф, мантиқ ва фалсафадан бошлаб, шеър, тиббиёт каби илмларини  ёшлик пайтларида ўрганиб олганди. У ўз замонасининг буюк ҳаким ва олимлари олдида шогирдлик қилганди. Унинг устозлари жумласидан  Фаридуддин Домод Нишопурий, Хожа Қутбиддин Мисрий номларига ишора қилиш мумкин.

Бир гуруҳ олимлар ва тадқиқотчилар Хожа Насириддин Тўсийни  файласуфлар силсиласининг охирги қомусий шахсияти ва  бошқа айримлари эса уни  ҳидоят этувчи оқилларнинг 11- чи олими деб баҳолашган.

 Хожа Насириддин Тўсийнинг машҳур шогирдларидан бўлган аллома Ҳалий  ўз устози борасида қуйидагича ёзади:  “Хожа Насириддин Тўсий бизнинг замонамиз ва асримизнинг энг афзали эди, у шунингдек гуманитар ва аниқ фанларда кўп асарлар ижод қилган. У биз таниган ва билган энг буюк шахсият ва афзал инсон эди. Ибни Синонинг “Шифо” китоби борасидаги шарҳи ва  Ҳайъат ( нужум) фанидаги китобларини кўп ўқиганман. Унга ажал омон бермади ва вафот қилди Худо уни раҳмат этсин" 

Хожа Насириддин Нишопур шаҳрида илм ўрганиш ва ўз илмини ошириш билан машғул бўлган пайтларда  муғуллар буюк Хуросон сарзаминига ҳужум қила бошладилар. Шунингдек буюк Эрон шаҳарлари бирин кетин муғуллар томонидан ишғол этилиб халқ оммавий қирғин этиларди. Шундай бир вазиятда  фақат исмоилийлар қўрғонлари муғуллар ҳужумлари қаршисида туриб муқовимат кўрсатарди. Исмоилийларнинг муғулларга қарши фидокорлиги ва қарши кураши ҳамда улар қурган қўрғонларнинг мустаҳкамлиги туфайли  улар бир неча йил давомида муғулар қаршисида тура олишга муваффақ бўлишди.

 Уша замонда Алоуддин Муҳаммад исмоилийларнинг подшоси ва раҳбари эди. Носириддин Мўҳташам ҳам  Хуросондаги Қаҳистон қўрғонларининг қўмондони ва раиси ҳисобланарди.

Носириддин Мўҳташам шунингдек ўз замонасининг буюк олим ва фозилларидан эди. Насириддин Тўсий борасида кўп эшитган Носириддин Мўҳташам, у билан мулоқот қилишга қизиқди ва  Хожа Насириддинни Қаҳистон қўрғонига даъват этди.

 Хожа Насиридин ҳам уша оғир вазият ва нотинч шароитда  ушбу даъватни қабул қилишдан чораси қолмаганди. Қаҳистонга борганидан сўнг Хожа Насириддин Тўсий шунингдек Носириддин Мўҳташам таклифига биноан  Абуали Мисквейҳ Розийнинг " Аттаҳора" китобини мухтасар тарзда форс тилига таржима қилди.

Хожа Насириддин Тўсий узоқ муддат давомида Мўҳташам олдида қолди ва вақтини кўпроқ мутолаа ва  асар ёзиш билан ўтказарди. У " Ахлоқи Носирий" китобидан ташқари, нужум илмидаги " " Муайяния" китобини ҳам таълиф этди. Бу китобни форс тилидаги шарҳига эса Муиниддин яъни Носиридин Мўҳташам фарзанди номини берди. Шунингдек " Ахлоқи Мўҳташамий " таржимасини тайёрлади.

Унинг Ибни Синонинг " Ишорот" китобига ёзган шарҳидан маълум бўладики,  исмоилийлар қўрғонларда ҳам ранж ва азоблар чеккан ва ўз ихтиёри билан уша жойда истиқомат қилмагани балки ҳардоим изтироб ва хавотирлар билан яшаган. Дарвоқи бу жойда ҳам худди қамоқда бўлгани деб яшагани маълум.

У исмоилийлар қўрғонларида Носириддин Мўҳташам олдида бўлганида исмоилийлар подшоси уни бу маконда эканлигидан огоҳ бўлди. У Хожа Насириддинни ўз олдига чақирди ва Хожа ҳам Мўҳташам билан биргалидка  Эрон шимолидаги Маймундиз қўрғони, яъни Алоуддин Муҳаммад хизматига борди. Айни шу даврда Хожа Насириддин  риёзиёт соҳасидаги Ишорот ва Алиқтибсос асослари китобини таълиф этди.

Уша замонда Эроннинг аксар шаҳаларида уруш давом этарди  ғалаба қозонган муғуллар халқни азоб беришарди. Муғуллар Бағдод шаҳри ва Аббосийлар сулоласини нобуд этиш ва исмоилийлар қўрғонарини ҳам торумор этишни режалаштирганди. Шу сабабан  муғуллар яна 120 минг аскарлари билан  Ғарб давлатларини ишғол этиш учун ҳужумларни ҳам бошлагандилар. Ҳалокухон  ҳижрий- қамприй 653 чи йилда Амударёдан ўтди. Аввал Носириддин Мўҳташам унга таслим бўлди ва ундан кейин  Ҳалокухон исмоилийлар қўрғонларини бирин кетин ишғол этди ва Маймундизга етди. У ўз вакилини Алоуддин Муҳаммад жойида раҳбар бўлган Рукниддин Хуршоҳ олдига юборди ва уни итоат қилишга даъват этди. Шу ҳолда Насириддин Тўсий Хуршоҳни Ҳалокухонга пайравлик қилишига тарғиб этди ва у муғул хонига таслим бўлди. Ҳалоку шунингдек Насириддин Тўсий ва фарзандаларини  ўз мулозими қилиб тайинлади, чунки улар Хуршоҳни таслим бўлиши ва оммавий қирғинларни олдини олишнинг асли сабабчиси эдилар.

Ҳалокуни ўта бераҳм ва қонхўр бўлгани  билан илм ва олимларга алоҳида эҳтиром билан қарайдигани ҳамда кимиё , толеънома  ва нужум ҳукмларига кўп қизиқувчи шахс эканлиги ҳам айтилади. Ҳалоку исмоилийларни таслим этганидан кейин  Хожа Насириддин Тўсийни ўз хизматида қолишини буюрди.

АҚШлик тарихчи Жорж Сартонга кўра, Насириддин Тўсий нужум илмида устоз бўлгани ва толеъномани яхши билгани, туфайли Ҳалоку дарборига кўп нуфузга эга бўлди ва ҳатто Ҳалокухон ҳеч бир ишни Тўсийдан маслиҳат олмасдан қилмасди.   

Ҳалокухон исмоилийлар қўрғонларини ишғол этанидан кейин Бағдодни фатҳ этиш ва Аббосийлар ҳам бериш фикрига тушди ва бу борада Насириддин Тўсий билан маслаҳат қилди.

У нужум фанидаги илмига таяниб Ҳалокухонга яқин кунларда Аббосийлар халифасини муаммоларга дучор бўлиши ва енгиллик билан Бағдодни тассаруф қилиш имкони пайдо бўлишидан башорат берди.

Натижада ҳижрий -қамарий 656 чи йили Халифа Мустаъсим ва унинг уч ўғли Ҳалокухонни кутиб олишди ва Бағдод шаҳри муғулларга  таслим бўлди. Аммо Ҳалокухон халифани қатл этишга  фармон берди.

Бағдод шаҳри муғуллар томанидан ишғол этилганидан кейин Ҳалокухон дастури билан Хожа Насириддин Тўсий Мароға расадхонасини таъсис этишга масъул этиб тайинланди.

Аммо айрим таричилар ва тадқиқотчилар Мароға обсерваториясини таъсис этилиши худди Насириддин Тўсийнинг ташаббуси, таклифи ва қарори асосида бунёд этилганлигини таъкидлашади.

Расадхона қуриш учун тайинланган макон ҳам Эроннинг Мароға минтақасидаги теппаларидан бири эди.

Қадимий Мароға расадхонасининг қолдиқлари

Бу буюк расадхонани қуришда давлат ҳисобидан ажратилган  молиявий кумакларга қўшимча бутун мамлакатнинг авқоф (вақф)идоралари ҳам  Насириддин Тўсий ихтиёрда ва назоратига ўтди. Хожа Насириддин ҳар бир шаҳарга ўз меъморларини юбориб, пул йиғишлари ва Мароға расадхонасида сарфлаш қарорига келди.

У Мароға расадхонасида қилган фаолиятлари жараёнида " Зижи Элхоний" китобини  ёзди.

Ушбу китобда юлдузлар борасида янги жадвал ва ҳисоб китоблар келтирилган. Бундай янги маълумотлар олдинги "зиж" ларда мавжуд бўлмаган.

 Мароға расдахонасида кўп математиклар ва ҳайъат -нужум илмларининг  олимлари фаолият этишарди.

Мароға расадхонасининг хусусиятларидан бири, буюк кутубхонага эга бўлгани эди. Айрим тахминларга кўра, бу кутубхонада 400 мингдан ортиқ китоблар сақланарди. Кутубхонадан ташқари расадхонада таълимий жиҳатга ҳам эга эди.

Бу илмий марказда шунингдек уларнинг асосини нужум фанни ташкил этадиган математика назариявий айрим имллар ҳам ўргатиларди.  Насирддин Тўсий шунингдек фалсафа илмлари талабаларига 3 дирҳам, тиббиёт фанлари талабаларига икки дирҳам ва фиқҳ илми талабаларига 1 дирҳам ва ҳадис илмлари талабаларига ярим дирҳам стипендия берарди.

Расадхона ишлари 13 йил давом этди.

Мароға расадхонаси 

Хожа Насириддин шунингдек Абоқохон ҳукумати даврида ҳам ўз ҳамроҳлари билан биргаликда расадхонани қуришга давом берди.

Насириддин Тўсий умрининг охиригача бу расадхонани қуриш ҳамда бу расадахона ва кутубхонани сақлашга ҳаракат қилди.

Хожа Насириддин Тўсийдан риёзиёт фанида ёзган буюк асари бизгача мерос қолган.

Image Caption

Германиялик шарқшунос Карл Брокелман ўз китобида қуйидагича ёзади:  Хожа Насириддин риёзиёт илмида катта ҳиссасини қўшди ҳамда олдинги олимлар асарларини таржима, таҳрир ва тайёрлашда бебаҳо хизмат қилди. Ундан қолган нужум илмидаги асари бебаҳо ва беқиёсдир.

Ахлоқи Носирий китоби