Эроннинг Хуросони Разавий губернатори Ўзбекистонга сафари ютуқларини тушунтирди
-
Эроннинг Хуросони Разавий губернатори Ўзбекистонга сафари ютуқларини тушунтирди
Эроннинг Хуросони Разавий губернаторининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида қўшма сармоя киритиш, эксрорт ҳажмини ошириш ва тўғрида-тўғри аваиқатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
Порс тудей сайтнинг хабар қилишича, Эроннинг Хуросони Разавий губернатори ўз сўзларида, Машҳад ва Самарқанд ва Бухоро -Машҳад ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш Ўзекистонга сафари давомида кун тартибидан ўрин олгани ва бу борада Эрон томонидан ҳеч қандай чекловлар йўқлигини маълум қилди.
Хурсони Разавий ҳокими, Ғуломризо Музаффарий журналистлар гуруҳида Ўзбекистонга қилган сафари билан боғлиқ ютуқларга ҳам тўхталиб, бу борада авиакомпаниялар ўз тайёрлигини маълум қилган. Ўзекистон томони ҳам лицензия олиш билан шуғулланмоқда деб қўшимча қилди.
У шунингдек, бу сафарда 100 дан ортиқ саноат мутасаддилари, ишлаб чиқарувчилар, савдогарлар ва сайёҳлик фаоллари қатнашди. Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида Ўзбекистон томони билаан батафсил музокаралар олиб борилди, деб изоҳлади.
Эрон саноат тузилмалари учун зарур бўлган фойдали қазилмаларнинг бир қисмини Ўзбекистон томонидан етказиб беришни ўз ичига олган қўшма корхоналар ташкил этиш борасида ҳам яхши музокаралар олиб борилди деб, таъкидлади, Эроннинг Хуросони Разавий виляоти губернатори.
Хуросони Разавий губернатори сўзларининг бошқа қисимда, экспорт соҳасида ҳам музокаралар олиб борилди. Ўзбекистонда яхши имкониятлар мавжуд, улардан фойдаланиш керак деб баён қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган чоршанба- 26 фервлал куни Хуросони Разавий ҳокими 100 кишилик делегация бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди ва бу гуруҳ Саиарқанд ва Бухоро шаҳарларига сайёҳат қилиб, бу шаҳарлар мутасаддилари билан учрашиб, суҳбатлашди.