декабр 11, 2018 12:42 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Инқилоб ютуқлари маънавиятга қарши барча ҳужумларнинг олдини олиши ва душманларни мағлуб этишини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари матбуот идораси сайтининг хабар қилишича, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эрон шарқидаги Хуросони жанубий вилоятининг Шаҳидлар анжумани масъуллари ва ишчиларини қабул қилганида бу вилоят бағрида кўплаб мўъмин олимларнинг вояга етгани ҳамда  Исломий Инқилоб ҳаракати ва муқаддас мудофаа жараёнида бу вилоят халқининг таъсирчан ва қизғин қатнашганига тўхталиб, бугунги кунда шаҳидларни улуғлаш энг эзгу ва муборак амаллардан бўлиб, бунга Эрон мамлакатининг эҳтиёжи ҳам катта,  деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  душманлар томонидан Эроннинг маънавият ва маърифатининг нишонга олинганига ишора қилиб, албатта Исломий Инқилоб муваффақиятлари бутун Эронда сезилмоқда ва ушбу ютуқлар ёрдамида душманларнинг маънавиятга қарши қаратилган ҳаракатларининг олдини олиш душманларни мағлуб этиши мумкин, деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари  шаҳидларни улуғлаш ва уларнинг хотиралари, кечирган ҳаёти борасидаги маълумотларни сақлаш зарурлигига тўхталиб, азиз шаҳидлар тириклик пайтида мудофаа майдонларида жисмонан шижоат кўрсатишди, ўз жонини дариғ тутишмади, бугунги кунда  ўзлиги ва маънавияти билан ислом ва мамлакатни мудофаа қилишмоқда, бинобарин Муқаддас мудофаа  ҳеч қачон тугамайди ва бир ҳақиқат сифатида доимо ривожланиш ҳолидадир,  деб эълон этдилар.

Ёрлиқ