Генерал Жаъфарий: душманлар Эронни мағлуб қилиш орзусини гўрга элтишади
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қўмондони душманлар Эронни мағлуб қилиш орзусини гўрга элтишади, деб таъкидлади.
Бугун Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қўмондони генерал Муҳаммадали Жаъфарий Эрон шарқидаги Биржанд шаҳрида Хуросони Жанубий вилоятининнг икки минг шаҳидлари миллий анжуманида душманларни Эроннинг хавфсизлигига зарба беришга уринаётганлигига тўхталиб, душманлар Эрон халқини умидсизлантириш, ҳамда исломий жумҳуриятни таслим қилишни мақсад қилишган, аммо ҳеч қачон ушбу ёвуз ниятига эриша олишмайди, деб айтди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қўмондони шунингдек минтақа ва жаҳонда зўравон қудратлар ва барча , золимликка қарши кураш тобора кенгайиб бормоқда деб қўшимча қилди.
Генерал Жаъфарий ўз сўзларида Исломий Инқилобнинг ташкил топишидан бугунгача АҚШ ва бошқа айрим давлатлар доимо мағлуб бўлишган, деб аниқлик киритди.