Обгӯшт
Обгӯшт ҳам эронликларнинг маззали таомларидан бӯлиб, у тайёлаш усули ва маззаси билан ӯзбекча хомшӯрвага ӯхшаб кетади.
Обгӯшт таомини тайёрлаш учун керакли маҳсулотлар:

Гӯшт - 500 грамм.
Ловия - 0,5 стакан.
Нӯхат - 0,5 стакан.
Пиёз - 1 дона.
Помидор - 3 ё 4 дона.
Картошка - 2 дона.
Томат - 2 ош қошиқ.
Саримсоқ - 3 тилим.
Туз, қалампир ва зардчуба таъмига қараб.
Обгӯшт таомини тайёрлаш усули:


Ивитилган ловия ва нӯхат, помидор, саримсоқ ва пиёзни катта бир идишга солиб, устига 6 баробар кӯпроқ сув қуямиз.
Идиш қопқоғини ёпиб, сувини қайнатамиз. Таом устига кӯпик тошади. Кӯпикни қошиқ билан оламиз.
Зардчӯба ва қалампирни ҳам қӯшамиз ва ӯтини пасайтирамиз. Кейинги босқичда унга иккига бӯлинган картошка қӯшамиз ва яна қайнатамиз. Сӯнгги босқичда таомга туз қӯшиб, пишгунига қадар қайнатамиз.

Ёқимли иштаҳа.