Шоҳруддаги Тўрон қўриқланган минтақаси
Тўрон қўриқланган минтақаси майдони ва табиатида мавжуд кўплаб жонварлар ва ўсимликларнинг мислсизлиги ҳар бир кўрувчининг диққатини Эроннинг ушбу ҳудудига тортади.
Тўрон қўриқланган минтақаси майдони ва табиатида мавжуд кўплаб жонварлар ва ўсимликларнинг мислсизлиги ҳар бир кўрувчининг диққатини Эроннинг ушбу ҳудудига тортади. Буларнинг барчаси илм, тадқиқот, сайёҳлик , генетик хазинаси жиҳатидан арзирли мажмуани ташкил этади. Тўрон қўриқланган минтақасининг тарихи ҳижрий-шамсий 1351 –йилларга бориб тақалади. Ушбу минтақа 1355 йилда қўриқланган минтақага айлантириб, унга Тўрон ҳайвонот оламининг қўриқхонаси номи берилади. Ҳижрий-шамсий 1381 йилда керакли тадқиқотлар ўтказилганидан кейин Атроф- муҳитни қўриқлаш олий кенгашининг қарори билан Хортўрон минтақасининг 118 минг гектари миллий парк эълон қилинади.
Мазкур табиий ҳудуд муҳим экологик хусусиятларга эга бўлгани боис намунали миллий парк эълон қилинган ва ундаги ҳайвонот олами ва табиий манбалар давлат ҳимояси остида олинган.
Хортўрон минтақасида ягона бўлган хосликлар, ўсимлик оламининг фарқ этиши,паст ва баланд бўлган жуғрофик жойлашишлар таъсирлари сабабли ўсимликлар, жонварлар ва ҳашаротлардан тўла ва хилма-хил экосистемани вужудга келтирган. Ҳозирги вақтда мазкур минтақани Эроннинг генетик гиёҳлар захираларидан бири сифатида номлаш мумкинки, ушбу қийматли меросни ҳимоя этитилишида бўладиган харажатлар мамлакатнинг табиий бойликларини сақланишига сабаб бўлади. Хортўрон турли ва бой табиий бойликларга эга бўлиб, фақат шу минтақага хос бўлган йўлбарс тури - Осиёнинг юзпаланги Эрон ҳайвонот оламининг тимсолига айланган.


Хортўрон минтақасида ягона бўлган хосликлар, ўсимлик оламининг фарқ этиши,паст ва баланд бўлган жуғрофик жойлашишлар таъсирлари сабабли ўсимликлар, жонварлар ва ҳашаротлардан тўла ва хилма-хил экосистемани вужудга келтирган. Ҳозирги вақтда мазкур минтақани Эроннинг генетик гиёҳлар захираларидан бири сифатида номлаш мумкинки, ушбу қийматли меросни ҳимоя этитилишида бўладиган харажатлар мамлакатнинг табиий бойликларини сақланишига сабаб бўлади.

Хортўрон турли ва бой табиий бойликларга эга бўлиб, фақат шу минтақага хос бўлган йўлбарс тури - Осиёнинг юзпаланги Эрон ҳайвонот оламининг тимсолига айланган. Осиё юзпаланги Эрон экологик пирамидасининг чўққисида қарор топган ва ушбу ҳайвоннинг тури дунё бўйича фақат Эронда мавжуддир. Юзпаланг ҳам Эроннинг фақат Тўрон минтақасида учрайди. Бугунги кунларда Эрон атроф-муҳитни ҳимоялаш ташкилоти билан ҳамкорликда айрим халқаро лойиҳалар амалга татбиқ этилмоқда ва ушбу ноёб ҳайвон турининг наслини кўпайтириш учун Семнон ва Язд вилоятларида айрим ишларнинг ижроси йўлга қўйилган. Юзпалангдан ташқари мазкур минтақада мушуклар оиласига кирувчи йўлбарс, каракал, ёввоий мушук каби ҳайвонларни ҳам учратиш мумкинки, уларнинг насллари, афсўски, бугунги кунларда камайиб бормоқда.



Сут эмизувчилар оиласига мансуб бўри, чиябўри, тулки, шағол, юзпаланг, каракал, йўлбарс, ёввоий мушук, кийик, тоғ қўчқори, Осиё зебрасини ҳам мазкур минтақада кузатиш мумкин. Каклик, бедана, дашт бургути, чумчуқ, ёкарим, кафтар, қарға каби қушлар ушбу қўриқланган маконда яшашади. Зоғбур номланган қуш кам учрайдиган қушлардан бўлиб, уни фақат ушбу минтақада кўриш мумкин. Ушбу қуш қарға туридан бўлиб, унинг ҳаётини яқиндан ўрганиш ва илмий тадқиқотлар учун олимлар Америка ва Европа мамлакатларидан Тўрон минтақасига келишади.




Айтиш лозимки, қўриқланган мазкур минтақада энг нодир ва ноёб бўлган турли гиёҳлар ҳам ўсади. Бориж, дармана, гун ва газларнинг турли навлари шулар жумласидандир.
Геология жиҳатидан ҳам Тўрон минтақаси турли иқлим ва хос геологик хусусиятларга эгадир. Семнон вилоятининг энг узун бўлган Колшур дарёси ушбу минтақадан оқиб ўтади. Тоғли, тоғ этакли, даштли ва биёбонли экосистеманинг мавжудлиги мислсиз бўлган бир минтақани яратган. Яъни мазкур минтақада тоғлар ҳам, саҳролар ҳам ва ботлоқлар ҳам мавжуд.










