Ўзбекистон ТИВ раҳбари “Марказий Осиё – Ҳиндистон” вазирлар учрашувида иштирок этди
-
Ўзбекистон ТИВ раҳбари “Марказий Осиё – Ҳиндистон” вазирлар учрашувида иштирок этди
Бахтиёр Саидов Ҳиндистонда "Марказий Осиё - Ҳиндистон" 4-вазирлар учрашувида иштирок этди
Спутник сайтининг Ўзбекистон ТИВ раҳбари Телеграмм каналига таяниб хабар қилишича, “Илиқ меҳмондўстлик учун Субраманям Жайшанкар (Ҳиндистон ташқи ишлар вазири – таҳр.) жанобларига самимий миннатдорлигимизни билдирамиз”, - деб ёзди Саидов.
Учрашувда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, технологик ҳамкорликни ривожлантириш, барқарор тараққиётни таъминлаш каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.
“Кўплаб натижаларга эришилди, янги ташаббуслар илгари сурилди, олдимизда бажарилиши керак бўлган ишлар кўлами унданда кўп. Ҳеч шубҳасиз, ушбу платформа Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашга ва янгиларини яратишга хизмат қилади”, - деб ёзади Саидов.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.

“Бугунги учрашув мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларининг мустаҳкамланаётганини яна бир бор тасдиқлади ҳамда кенг қамровли ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратди”, - деб ёзди ташқи ишлар вазири.