Зариф: Дунёда держава қудратлар даври тугади
-
Зариф: Дунёда держава қудратлар даври тугади
Муҳаммад Жавод зариф бугун жума куни Теҳронда бўлиб ўтган маросимдаги чиқишида Эрон ислом жумҳуриятида халқнинг муҳим рол ўйнашига тўхталиб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти жаҳонда ва минтақада фаол бўлиб, келажаги порлоқ мамлакат ҳисобланади
Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, дунёда держава қудратлар даври тугади. Бу эса Эроннинг фойдасига бўлди.
Ал-Олам ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Жавод зариф бугун жума куни Теҳронда бўлиб ўтган маросимдаги чиқишида Эрон ислом жумҳуриятида халқнинг муҳим рол ўйнашига тўхталиб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти жаҳонда ва минтақада фаол бўлиб, келажаги порлоқ мамлакат ҳисобланади.
Муҳаммад Жавод Зарифнинг қайд этишича, Эрон қудратли ва таъсирли мамлакатдир. Ушбу ҳақиқат нафақат ўтган 40 йил давомида балки 7 минг йил мобайнида ўз исботини топган.
Шунингдек, Зариф АҚШ президенти Доналд Трампнинг агар Америка Арабистонни ҳимоя қилмаса, ушбу мамлакат ўзини бошқаролмайди деган баёнотига муносабат билдириб шундай айтдики мен мусулмон бўлиб, Трампнинг қўшниларимиз ҳақида айтган гапларидан уяламан.