Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 14 Dec 2018 14:22:19 GMT )
декабр 14, 2018 19:22 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози имом хатиби душманларнинг исломий инқилоб ғалабасидан кейин Эронга қарши фитналарига ишора қилиб шундай айтдики, душманлар ўзларининг шум ниятларига етолмади

Теҳрон жума намози имом хатиби Ҳужжатул ислом вал муслимийн Коземи Сиддиқий жума хутбасида шундай айтдики, Эрон ислом инқилоби ўз ғабалабасидан кейин, ўтган қирқ йил давомида янада юксалиб бормоқда.

Минтақа мамлакатларининг душманларга қарши кураш олиб боришидаги сафарбарлиги натижасида, уларнинг Сурия, Ироқ, Ливан мамлакатларидаги фитналарини барбод қилди. Бу эса исломий инқилобнинг янада буюк бўлганини англатади. 

Шунингдек, Ҳужжатул ислом вал муслимийн Коземи Сиддиқий АҚШнинг Эронга қарши золимона санкцияларига тўхталиб шундай айтдики, Эрон халқи Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўрсатмаларига амал қилиб санкцияларни четлаб ўтишади ва душманларга яна бир бор исломий тизимнинг таянчи эканликларини намоён этишади. 

Теҳрон жума намози имом хатиби Франциядаги кенг кўламли намойишларга ишора қилиб шундай айтдики, Франция ҳам Американинг Эронга қарши санкцияларига ҳамроҳ эди. Лекин унинг ўзи боши берк кўчага кириб қолди.