Дохада Эрон ташқи ишлар вазири ва Қатар бош вазири учрашиб суҳбат ўтказди
(last modified Sat, 15 Dec 2018 09:21:28 GMT )
декабр 15, 2018 14:21 Asia/Tashkent
  • Дохада Эрон ташқи ишлар вазири ва Қатар бош вазири учрашиб суҳбат ўтказди
    Дохада Эрон ташқи ишлар вазири ва Қатар бош вазири учрашиб суҳбат ўтказди

Эрон ташқи ишлар вазири ва Қатар бош вазири икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш ва минтақа хавфсизлиги ҳамда барқарорлиги ҳақида суҳбатлашди. 

Дохага сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун шанба куни Қатар бош вазири Абдуллоҳ Бин Носир Ол Соний билан учрашди. 

Эрон ташқи ишлар вазири ва Қатар бош вазири ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда, икки томонлама муносабат ва алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш, минтақа тинчлиги ва барқарорлиги ҳамда Ямандаги сулҳ музокараларининг олдинга силжишини қўллаб-қувватлашга доир мавзулар диққат марказида бўлди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Дохадаги халқаро форумда иштирок этиш учун бугун Қатарга сафар қилган эди. 

Ушбу сиёсий форумда халқаро миқёсдаги таниқли шахслар иштирок этмоқда. Мазкур халқаро йиғилишда минтақадаги муаммолар ва дунё тинчлигига доир мавзулар кўриб чиқилади.

Форум 15-16 декабр кунларида давом этади. Ушбу йиғилишда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.