декабр 15, 2018 19:15 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ТИВ раҳбари Эрон ракеталарини мудофаа ва превентив харакатерга эга бўлганини таъкидлаб, Эрон ракеталари борасида музокаралар ўтказмаймиз деб изоҳлади.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф, Доха шаҳри йиғилиши доирасида Қатарнинг Ал-Жазира телеканалига берган  интервьюсида, Эрон давлати Осиё ғарбидаги давлатларга қараганда ҳарбий соҳада жуда кам харажат қилмоқда деб изоҳади.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 резолюцияси  Эронни ўз ракеталарини синовдан ўтказишини манъ этмайди, зеро бу резолюция ядровий каллакчаларга  эга ракеталарга ишора этмоқда, деб қўшимча қилди.

Зариф ўз сўзларида  ядровий келишув ва  БМТнинг 2231 резолюцияси Эрон давлатини ядровий қурол пайида бўлмагани тасдиқлаган,  Эрон томонидан синовдан ўтказилаётган ракеталар мазкур резолюцияга зид эмас деган маънони англатади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ