Қийма
декабр 16, 2018 20:43 Asia/Tashkent
Қийма таомини тайёрлаш усули.
Қийма тайёрлаш учун маҳсулотлар:

- Гӯшт - 250 грамм.
- Горох - 50 грамм.
- Пиёз - 1 дона.
- Помидор томати - 2 ош қошиқ.
- Ёғ - 1 чӯмич.
- Лимон - 1 дона.
- Гулоб - 1 ош қошиқ.
- Дорчин - ярим қошиқча.
- Заъфарон, шакар, туз, қалампир, зардчуба таъмига қараб.
Қийма таомини пишириш аввалида пиёзни ёғда қовурамиз.
Пиёз қизарганидан кейин зардчӯба, қалампир, ва помидор томатини қӯшамиз.

Бу қоришмага гӯштни ҳам солиб, яхшилаб қовурамиз.

Кейин ивитилган горох соламиз ва аралаштирамиз.
Бир оз вақт ӯтгач, таомга 3 стакан сув қуямиз ва идиш қопқоғини ярим ёпамиз. Лимон сувини ҳам сиқиб, унга қӯшамиз.
Таом 1 соат давомида қайнайди.

Таом яхши пишганидан сӯнг унга гулоб ва бир оз шакар соламиз.

Қийма таоми тайёр!
Ёрлиқ