декабр 17, 2018 20:30 Asia/Tashkent
  • Ҳазрати Фотимаи Маъсума /с/  вафот этган куни

Эртага ҳижрий -қамарий 1440 йил рабеъуссоний ойининг 10-куни, милодий ҳисоб билан 2018 йилнинг 18 декабри шиа мусулмонларининг 8-Имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ нинг муҳтарама ҳамшираси Ҳазрат Фотима Маъсума /с/ нинг вафот этган санасига тўғри келади.

Теҳрон вилояти жанубидаги Қум шаҳрида жойлашган Ҳазрат Фотимаи Маъсума /с/ нинг пок ҳарамлари ушбу қайғули сана муносабатида азога чўмган.

Фотимаи Маъсума (с)нинг   хасталаниб,  тезда  вафот   топишлари ҳақида   шундай   ривоят  бор: "Сова  шаҳрида   бир  аёл  ул ҳазратга   заҳар   ичиради.  Ғам-ғуссага  ғарқ  бўлган   корвон  Қум шаҳрига   етиб келади. Қум   шаҳрида  Расулуллоҳ (с)  аҳли  байтларидан   бўлган   бу   мукаррама  аёл   бор-йўғи  17 кун  яшаб,  фоний   оламни   тарк  этдилар.

Ҳазрат  Маъсума    бор-йўғи  28 йил яшадилар.   Ана  шу 28  йиллик қисқа   умр   бу фозила  ва  оқила  аёлнинг    ўз исмини   ислом тарихи   зарварақларига муҳрлашига кифоят қилди. 17 кунлик   Қум  шаҳрида   яшаганликлари эса   географик  нуқтаи  назардан    ноқулай   мавзеда  жойлашган  бу   шаҳарни   аҳли  байт   муҳиб ва  мухлисларининг   марказига  айлантирди.

Ёрлиқ