Истанбулий палов
декабр 18, 2018 20:23 Asia/Tashkent
Истанбулий палов тайёрлаш усули.
Истанбулий палови таоми учун маҳсулотлар:
- Гурунч - 3 стакан.
- Пиёз - 1 дона.
- Помидор - 3 дона.
- Картошка - 2 дона.
- Помидор томати - 3 ош қошиқ.
- Туз ва қизил калампир - таъмига қараб.
- Ёғ - 8 ош қошиқ.

Қозонни қиздириб, пиёзни ёғда қовурамиз.

Сӯнг унга помидор томати қӯшамиз.
Ундан кейин помидорни қирғичдан ӯтказиб, картошка билан бирга таомга қӯшамиз ва оловда қайнатамиз.

Кейинги босқичда ивитилган гуручни ювиб, қозонга соламиз ва устидан бармоқнинг ярим бӯғинига қадар сув қуямиз. Оловни баланд қилиб, туз ва калампирни ҳам унга солиб, гурунчни пиширамиз.
Гурунч суви буғланганидан кейин оловни пасайтириб, қозон қопқоғини ёпиб, гурунчни дамлаймиз.
Тайёр бӯлган соусни гурунчга қӯшиб 3-4 дақиқа яна дамлаймиз.

Истанбулий палов тайёр!
Ёрлиқ