Чобаҳор бандаргоҳи
(last modified Thu, 20 Dec 2018 06:38:41 GMT )
декабр 20, 2018 11:38 Asia/Tashkent
  • Чобаҳор бандаргоҳи
    Чобаҳор бандаргоҳи

Чобаҳор бандаргоҳи денгиз сатҳидан 7 метр баландликда жойлашган ва ундан Теҳронгача бўлган масофа 2286  километрни ва Зоҳидонгача эса 721 километрни  ташкил этади.

 

Чобаҳор бандаргоҳи

Балучистоннинг муҳим туманларидан бири Чобаҳор минтақаси ҳисобланади. Ушбу туманнинг масоҳати 17 минг квадрат километрдан кўпроқ бўлиб, Эрон жануби-шарқида Уммон денгизи ва Ҳинд океани  сувлари соҳилларида жойлашган. Чобаҳор тумани шимол томонидан Эроншаҳр ва Никшаҳр туманлари, жанубдан Уммон денгизи, шарқдан Покистон Республикаси ҳамда  ғарбдан  Кирмон ва Ҳурмузгон вилоятлари  билан чекланган.

Мазкур туманда Чобаҳор, Кунорак ва Нигур шаҳарлари жойлашган. Чобаҳор тумани Уммон денгизи соҳилида қарийб 300 километрлик қирғокли секторга эгадир. 

Мазкур туман маркази Чобаҳор бандаргоҳи денгиз сатҳидан 7 метр баландликда жойлашган ва ундан Теҳронгача бўлган масофа 2286  километрни ва Зоҳидонгача эса 721 километрни  ташкил этади.

Уммон денгизи сувининг олдинга  қараб кенгайиши Сиистон ва Балучистон вилоятида Чобаҳор кўрфазини вужудга келтирган. Чобаҳор кўрфази  ўзининг табиий ва хос  кесилмаси билан  Уммон денгизи соҳиллари атрофида жойлашган  Эроннинг энг йирик  кўрфази ҳисобланади.

Ушбу кўрфаз орқали Ҳинд океанига чиқишнинг энг яқин сув йўли мавжуд. Чобаҳор бандаргоҳи Чобаҳор, Тис ва Кунорак портларидан иборатдир.

Чобаҳор Уммон денгизига яқин бўлгани ҳамда мавсумий шамолларнинг эсиб турилиши боис  нисбатан мўътадил иқлимга эга тўрт фаслга эгадир. Чобаҳорнинг номи  ҳам Чаҳор- баҳор, яъни тўрт баҳор атамасидан олинган.

Чобаҳондаги сайёҳлар
Чобаҳондаги меҳмонхона 

Чобаҳордан Эроншаҳргача бўлган масофа 350 километр бўлиб, ушбу асфалт йўллар Эроннинг бошқа шаҳарлари билан ҳам боғланган. Мазкур минтақа қадимги даврларда Тис номи билан машҳур бўлган. Тис, чиндан ҳам ушбу минтақанинг тарихий азаматидан бир нишондир. Зеро унда мавжуд қадимий ёдгорликлар асрлар давомида ўз шукуҳини ҳануз ҳам йўқотмаган. Чобаҳор кўпдан бери стратегик мавқега эга бўлгани боис дунё аҳлининг диққат марказида қарор топган. Бир вақтлар Эрон раҳбарлари Чобаҳорнинг муҳим аҳамиятидан бехабар бўлган пайтларида Англия, Португалия ва Испания ушбу муҳим минтақани қўлга киритиш учун ўзаро рақобат қилишарди.  Қожор даврида Чобаҳор ғарбидан 9 километрлик узоқликда жойлашган ва португалияликлар томонидан  Тис тепасида қурилган қалъа ҳамда Чобаҳор шаҳрининг  ичкарисида инглислар томонидан қурилган Бенгалу биноси айтган сўзларга гувоҳ бўла олади.  

Чобаҳордаги минятурали тоғлар
Чобаҳорнинг Липол кўли

Тарихий манбаларда ёзилишича, Балучистон  минтақасида сув йўллари орқали алоқалар ўрнатиш ва тижорат фаолиятлари  Ахамонийлар даврида бошланган ва ўша даврда ушбу минтақа тижорат учун  энг муҳим портлардан ҳисобланган. Унинг бандаргоҳлари орқали Хитой, Ҳиндистон ва Осиёнинг жануби-шарқидан турли моллар Ўрта Шарқнинг  йирик бозорларига етказилган.

Венециялик машҳур сайёҳ Морко Поло ўзининг сафарномасида Чобаҳор бандаргоҳи борасида шундай ёзган эди: Денгиз орқали кўплаб тожирлар ушбу портга келишарди ва ўзларининг кўплаб молларини  у ердаги қуруқликда жойлашган  йўллар билан бошқа жойларга тарқатишарди.

Тис шаҳрининг катта бозори
Чобаҳор савдо маркази
Чобаҳор савдо маркази