Эрон-Туркия муносабатлари бўйича олий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Анқара шаҳрида Эрон ва Туркия президентлари ҳамда ҳар икки мамлакатнинг айрим вазирлари иштирокида Эрон-Туркия ўртасидаги стратегик муносабатларга оид олий кенгашнинг 5- йиғилиши ўтказилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун пайшанба, 20 декабрь куни Туркия президенти саройида Эрон президентини расмий кутиб олиш маросими ўтказилиб, президентларнинг иккитомонлама музокаралардан кейин Эрон ва Туркия ўртасидаги стратегик муносабатлар бўйича олий кенгашнинг 5 -йиғилиши бўлиб ўтди.
Икки мамлакат президентлари ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришга оид турли ҳужжатларни имзолаши ортидан ўтказиладиган қўшма матбуот конференциясида, музокаралар мақсади, моҳияти, шунингдек бошқа айрим долзарб мавзулар ҳақида ўз қарашларини баён қилишлари кутилмоқда.