Эрон жанубида "Паёмбар /с/ 12" ҳарбий машғулотлари бошланди
(last modified Sat, 22 Dec 2018 07:21:54 GMT )
декабр 22, 2018 12:21 Asia/Tashkent
  • Эрон жанубида

Эрон жанубидаги Қишм оролида "Ё Расулаллоҳ" рамзи ва тинчлик шиори остида " Исломий Инқилоб соқчилар корпсининг "Паёмбар /с/ 12" номли ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси пиёда кучлари қўмондони Муҳаммад Покпур сўзлаган нутқида, янги мудофаа потенсиалларни кучайтириш ва миллий бирлик соясида мустаҳкам  тинчлик ва иқтидорни намойш этиш шиори остида стратегик даражада ўтказилаётган мазкур ҳарбий машқлар фақат мудофаавий харакетга эга бўлиб,  душманларнинг эҳтимолий таҳдидларини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда, деб изоҳлади.

Генерал Муҳаммад Покпур шунингдек,  Эрон ислом жумҳурияти ҳеч бир мамлакат учун таҳдид солмаслигига  тўхталиб, душманлар ёвуз ва ёмон ниятда бӯлса, Эрон давлати ва армияси душманлар қаршисида бор куч- қудрати билан тура олишга тайёрдир, деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ