Шулаи Машҳади
(last modified Sat, 22 Dec 2018 09:49:27 GMT )
декабр 22, 2018 14:49 Asia/Tashkent
  • Шулаи Машҳади

Бу шавлани пишириш энг аввал Машҳад шаҳрида одатга айлангани сабабли унга “шӯлаи машҳади” дейилади.

Шавла   учун керакли маҳсулотлар:

Image Caption

 

  1. Қӯй ва мол гӯшти      -   1 кг.
  2. Думба    -   500 грамм.
  3. Пиёз       - қирғичдан ӯтказилган пиёз.
  4. Майдаланган буғдой     -   300 грамм.
  5. Гурунч    -    300 грамм.
  6. Оқ ловия, қизил ловия, нӯхат ва мош   -    200 грамм.
  7. Занжабил ва ҳел  кукуни       -    1 ош қошиқ.
  8. Мурч   - 1 ош қошиқ.
  9. Ёғ   - 10 ош қошиқ.
  10.  Туз    - таъмига қараб.

Олдиндан ивитилган донларни сувда қайнатамиз. Думбани майда кесиб, пиёз билан бирга қозонга соламиз. Ундан кейин гӯштни ҳам тузлаб,  таомга қӯшамиз. Гӯшт пишганидан сӯнг совутиб, пишган гӯштни майдалаймиз. Буғдойни қайнаган сувда, паст оловда пиширамиз. Буғдой пишганидан кейин унга гурунчни ҳам қӯшамиз.

Кейинги босқичда пишган буғдойга қайнатилган ловия ва нӯхат солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Ловия ва нӯхат эзилганидан кейин пишган гӯштни ҳам қӯшиб, бирга аралаштирамиз. Таом паст оловда 3 соат қайнаши керак.

Image Caption

 

Таом пишганидан кейин эса унга ёғ, қалампир кукуни, мурч, ва занжабил кукунини қӯшамиз.