Тис бандаргоҳи
(last modified Sat, 22 Dec 2018 11:01:57 GMT )
декабр 22, 2018 16:01 Asia/Tashkent
  • Тис порти
    Тис порти

Тис бандаргоҳи ўзининг гўзаллиги билан бирга тарихий ёдгорликлари билан ҳам  машҳурдир

Тис қишлоғи
Тарихий Тис қишлоғи
Тарихий Тис қишлоғи

Чобаҳордан Эроншаҳргача бўлган масофа 350 километр бўлиб, ушбу асфалт йўллар Эроннинг бошқа шаҳарлари билан ҳам боғланган. Мазкур минтақа қадимги даврларда Тис номи билан машҳур бўлган. Тис, чиндан ҳам ушбу минтақанинг тарихий азаматидан бир нишондир. Зеро унда мавжуд қадимий ёдгорликлар асрлар давомида ўз шукуҳини ҳануз ҳам йўқотмаган. Чобаҳор кўпдан бери стратегик мавқега эга бўлгани боис дунё аҳлининг диққат марказида қарор топган. Бир вақтлар Эрон раҳбарлари Чобаҳорнинг муҳим аҳамиятидан бехабар бўлган пайтларида, Англия, Португалия ва Испания ушбу муҳим минтақани қўлга киритиш учун ўзаро рақобат қилишарди.  Қожор даврида Чобаҳор ғарбидан 9 километрлик узоқликда жойлашган ва португалияликлар томонидан  Тис тепасида қурилган қалъа ҳамда Чобаҳор шаҳрининг  ичкарисида инглислар томонидан қурилган Бенгалу биноси айтган сўзларга гувоҳ бўла олади.  
Тарихий манбаларда ёзилишича, Балучистон  минтақасида сув йўллари орқали алоқалар ўрнатиш ва тижорат фаолиятлари  Ахамонийлар даврида бошланган ва ўша даврда ушбу минтақа тижорат учун  энг муҳим портлардан ҳисобланган. Унинг бандаргоҳлари орқали Хитой, Ҳиндистон ва Осиёнинг жануби-шарқидан турли моллар Ўрта Шарқнинг  йирик бозорларига етказилган.

Венециялик машҳур сайёҳ Морко Поло ўзининг сафарномасида Чобаҳор бандаргоҳи борасида шундай ёзган эди: Денгиз орқали кўплаб тожирлар ушбу портга келишарди ва ўзларининг кўплаб молларини у ердаги қуруқликда жойлашган  йўллар билан бошқа жойларга тарқатишарди.

Чобаҳор хос жуғрофик мавқега эга  бўлгани ва тўрт томондан халқаро ҳаракатлар амалга ошириладиган йўлда жойлашгани боис ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабдан Эрон  Ислом Жумҳурияти масъуллари  Чобаҳорнинг  сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва стратегик аҳамиятини назарга олган ҳолда  ушбу  минтақани милодий 1991 йилда эркин савдо зонаси эълон қилишади. 

Чобаҳорга оид  давлатнинг янги дастурларини амалга ошириш учун 14 минг гектардан кўпроқ  масоҳатга эга ерда дунёнинг эркин саноати марказларини ташкил этиш учун фаолиятлар бошланади ва мазкур минтақа эркин савдо зонасига айлантирилади. Йигирма йиллик дастур асосида бошланган ушбу тадбирларда сайёҳлик, саноат ва тижорат имкониятларини ошириш диққат марказида бўлади. Бугунги кунларда Чобаҳор Эроннинг эркин тижорат зонаси сифатида мамлакат шарқидаги тараққиёт марказларидан ҳисобланади ҳамда унда олиб борилаётган иқтисодий фаолиятлар Сиистон ва Балучистон вилоятининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим ўринга эгадир.

Чобаҳор  минтақаси муҳим жуғрофик  мавқега эга бўлиши билан биргаликда халқаро кўламда ҳам кўплаб аҳамиятлар касб этади ва шу сабабдан ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти масъуллари минтақанинг янада  ривожлантириш  йўлида муҳим дастурлар ишлаб чиқаришмоқда.
 Айтиш лозимки, Чобаҳор кўрфазидаги бандаргоҳлар орасида Тис порти узоқроқ тарихга эгадир. Тис бандаргоҳи ўзининг гўзаллиги билан бирга тарихий ёдгорликлари билан ҳам  машҳурдир. Тисни ўраб олган тоғлар орасида кўплаб қадимий ёдгорликларни кўриш мумкин.

Тис минтақасида мавжуд кичик ва йирик ғорларнинг айримлари ҳануз ҳам комил тарзда  кашф этилмаган. Ғорлар ичидаги ковланган жойлар ва мақбаралар  ҳамда қадимий қалъалар  тарихий ёдгорликлардан ҳисобланади.Умуман  Тисда мавжуд  мазкур обидаларнинг тарихи турли даврларга бориб тақалади ва уларнинг айримлари 4 минг йиллик тарихга эгадир. Мазкур минтақадаги  Исломдан олдин ва кейинги даврларга тааллуқли ёдгорликлар Эроннинг бой тарихини ифода этишади.

Қудуқлар, ғорлар, мақбаралар, жоме масжиди ва ҳаммадан ошкорроқ  “Португалияликлар қалъаси” номи билан машҳур бўлган Тис  қалъалари  мазкур минтақани асосий тарихий ёдгорликлари ҳисобланишади. Тис Чобаҳордан 9 километрлик узоқликда  ва иккита тизма тоғлар орасида жойлашган. Бино ва хоналар кўринишини мазкур минтақада хурмозорлар, бута ва дарахтлар орасида узоқдан ҳам кузатиш мумкинки инсон ва табиат орасидаги гўзал уйғунликни яратишган.

Тисдаги партугалиялар қалъаси 
Тисдаги партугалиялар қалъаси 
Тисдаги партугалиялар қалъаси 

Бу орада Тис жоме масжидининг баланд минораси ҳам ўзига хос манзарани вужудга келтирган. Масжид биносида ишлатилган нақш ва ранглар унга руҳонийлик бир ҳолат бахш этган. Тис аҳолиси балучларнинг турли тоифаларидан иборат бўлиб, улар асосан балиқчилик, кўкатчилик ва боғдорчилик билан шуғулланишади.

Тис жомеъ масжиди 
Тис жомеъ масжиднинг гумбази

Машҳур Тис бандаргоҳи ҳижрий-қамарийнинг  тўртинчи асрида денгиз орқали бўладиган  савдо-иқтисодий фаолиятларда муҳим портлардан ҳисобланган ҳамда Хитой, Ҳиндистон ва Осиёнинг жануби-шарқидан  олиб келинадиган тижорат моллари  ушбу бандаргоҳ орқали Ўрта ва Яқин Шарқдаги бозорларга етказилган.Ҳижрий-қамарий тўртинчи асрда яшаган машҳур сайёҳ ва жуғрофия илмининг билимдони Мақдасий Тис бандаргоҳи ҳақида  ёзган эди: Тисда кўплаб хурмозорлар, яхши карвонсаройлар ва чиройли қурилган жоме масжид  мавжуддир. У ерда турли миллатлар яшашади.

Тис портидаги балиқ овчилар
Тисдаги партугалиялик қалъаси
Тис портидаги балиқ овлаш платформаси