Муҳаммад бин Али Анварий
Анварий ўз замонасининг донишманд кишиларидан ҳисобланади.
Милодий 12 асрда яшаб ижод қилган Авҳадуллоҳ Муҳаммад бин Али Анварийнинг туғилган йили тўғрисида аниқ маълумот мавжуд эмас. Аммо Анварий Салжуқийлар ҳукумати даврида ва Султон Санжар ҳукмронлиги вақтида яшаган. У Хуросоннинг кичик шаҳарларидан бири ҳамда Нисо ва Сарахс ўртасида жойлашган Абиверд шаҳрида шеър аҳлидан бўлган оилада туғилган.
Анварий болалик даврини илм ўрганиш билан ўтказади. У, адабиётдан ташқари ,ҳикмат, фалсафа, риёзиёт, мусиқа ва нужумшунослик илмларини маҳорат билан ўрганиб, ҳаким лақабига эга бўлади. Анварийнинг отаси ўша замондаги мансабдорлардан бири эди ва шу сабабдан ўғлининг ўқиши ва яхши таҳсил олиши учун қулай шароитлар яратган эди.
У Тусда жойлашган ва ўша замонда эътиборли ва илғор саналган мадрасалардан бири Мансурияда ақлий ва нақлий фанлар бўйича таҳсил олади ва камолотга эришади.
Анварий ўз замонасининг донишманд кишиларидан ҳисобланади ва ўша вақтда мавжуд бўлган билим ва маорифни унинг шеърларида англаб олиш мумкин.
Шеърлардаги ишоралар, гўзал иборалар, янги тасвир ва мазмун яратишлар шоир Анварийнинг устодлик даражасидан дарак берарди. Унинг шеърларидаги бу хусусиятлар мантиқ, мусиқа, ҳайъат, риёзий, табиий илмлар, нужумшунослик ва ҳикмат илмларини ҳам ўзида мужассамланган.
Шоир ҳақида ёзилган қадимий тазкира ва манбалар ҳам шоирнинг кўплаб билим ва ҳикматга эга эканлигини тасдиқлашган.
Машҳур тазкиранавис Муҳаммад Авфии Бухороий “Лубоб ул-албоб” китобида Анварий кўплаб илмларни ўзлаштирганини таърифлаб ёзган.
Шоир Анварий Ибн Синога кўплаб эътиқод қиларди ва айтишларича, у бу буюк донишманднинг айрим асарларини ўз хати билан ёзган.
Анварий, ҳатто. Ибни Синонинг асирликка тушгани борасида “Албашорот фи шарҳул-ишорот” номли китоб ёзган.
Анварий ушбу даврда адабиёт илми ва шеъриятда ўз маҳоратини кўрсата бошлайди ва ўша ёш бўлган даврида Султон Санжар даргоҳига йўл топади.
Шоирнинг асарларига доир қатор адабиётшунослар ва тадқиқотчиларнинг ақидаларига кўра, Анварий ўз умрининг кўплаб йилларини Султон Санжар дарборида ўтказган.
Анварий дарборда Султон Санжар мадҳида кўплаб шеърлар ёзган ва унинг дарбордаги ҳаётидан ўттиз йил ўтганидан кейин, у дарборни тарк этади ва танҳоликда яшашни ихтиёр айлайди.
Анварий умрининг охирги йилларида Балх шаҳрида яшарди ва милодий 12 асрда ушбу шаҳарда вафот этади. Унинг қабри Султон Аҳмад Хизравия мақбарасида жойлашган.
Анварийнинг мазҳаби ҳақида ҳам ихтилофли назарлар мавжуд. Айримлар уни шиа мазҳабига тааллуқли эканлигини айтишган. Бироқ унинг шеърлари ва яшаш муҳитидан маълум бўлишича, у тасаннун аҳлидандир. У ўзининг шеърларида Рошиддин халифаларни васф этган ҳамда Ислом пайғамбари (с) ва ҳазрат Али (а) -ларга ҳам самимий меҳр кўрсатган.
Тазкиранависларнинг ёзишларича, Анварий шоирликда шукуҳ ва жалол топганидан кейин бир қасида ёзиб, шоҳ дарборига йўл топмоқчи бўлади. Ушбу қасидасидан кейин Анварий 30 йил давомида Султон Санжар дарборида хизматда бўлади ва Султонинг кўплаб сафарларида ҳам ҳамроҳлик қилади.
Юлдузлар қирони воқеаси Анварий ҳаётида юз берган муҳим ҳодисалардан эди. У йиллар давомида Султон Санжар дарборида мунажжим эди. Анварий ҳижрий-қамарий 582 йилнинг 29 жамодиюл-аввалида юлдузлар қирони мезон ойида юз беришини башорат қилади. У ушбу кунда оламда азим инқилоб юзага келишини айтади. Аммо ўша кунда бирон муҳим воқеа юзага келмайди ва дарбор шоирлари унининг ушбу нотўғри башорати учун масхара қилишади. Султон Санжар эътирозига ҳам жавобан у бу кескин ўзгаришлар тадрижий тарзда юз беришини зикр этади. Кейинчалик ҳакимлар Анварийнинг башорати тўғри эканлигини ва ўша вақтда мўғулларнинг Чингизи дунёга келганини айтишади. Зеро вақт ўтиши билан мўғул Чингизхон дунёни остин-устун қилганди. Чингизхон ҳужумлари натижасида Хуросонинг вайронага айлангани Анварийнинг башорати билан тўғри келади.
Анварий шоирликда катта шуҳратга эга бўлган эди ва ўша вақтда кўплаб шоирлар уни етук устод сифатида қабул ва васф қилишган эди. Айримлар эса уни форс шеъриятидаги уч пайғамбарлардан бири ҳисоблашган.
Анварий яшаган даврда қасида жанри жуда равнақ топган эди. Ушбу даврда энг яхши қасидаларни Анварий ёзган ва айнан ушбу қасидалар унга катта шуҳрат келтирган.
Таъкидлаб ўтганимизедк, Анварий болалик даврини илм ўрганиш билан ўтказади. У адабиётдан ташқари ,ҳикмат, фалсафа, риёзиёт, мусиқа ва нужумшунослик илмларини маҳорат билан ўрганиб, ҳаким лақабига эга бўлади. Анварийнинг отаси ўша замондаги мансабдорлардан бири эди ва шу сабабдан ўғлининг ўқиши ва яхши таҳсил олиши учун қулай шароитлар яратган эди.
Анварий ўз замонасининг донишманд кишиларидан ҳисобланади ва ўша вақтда мавжуд бўлган билим ва маорифни унинг шеърларида англаб олиш мумкин.
Шеърлардаги ишоралар, гўзал иборалар, янги тасвир ва мазмун яратишлар шоир Анварийнинг устодлик даражасидан дарак берарди.
Шоир ҳақида ёзилган қадимий тазкира ва манбалар ҳам шоирнинг кўплаб билим ва ҳикматга эга эканлигини тасдиқлашган.
Шоир Анварий Ибн Синога кўплаб эътиқод қиларди ва айтишларича, у бу буюк донишманднинг айрим асарларини ўз хати билан ёзган.
Анварий, ҳатто. Ибни Синонинг асирликка тушгани борасида “Ал-Башорот фи шарҳил-ишорот” номли китоб ёзган.
Анварий умрининг охирги йилларида Балх шаҳрида яшарди ва милодий 12 асрда ушбу шаҳарда вафот этади. Унинг қабри Султон Аҳмад Хизравия мақбарасида жойлашган.
Тазкиранависларнинг ёзишларича, Анварий шоирликда шукуҳ ва жалол топганидан кейин бир қасида ёзиб, шоҳ дарборига йўл топмоқчи бўлади. Ушбу қасидасидан кейин Анварий 30 йил давомида Султон Санжар дарборида хизматда бўлади ва Султонинг кўплаб сафарларида ҳам ҳамроҳлик қилади.
Анварий яшаган даврда қасида жанри жуда равнақ топган эди. Ушбу даврда энг яхши қасидаларни Анварий ёзган ва айнан ушбу қасидалар унга катта шуҳрат келтирган.
Шу ўринда айтиш лозимки, қасида мумтоз шеъриятимизнинг асосий жанрларидан бири бўлиб, арабча “қасд” сўзидан олинган, ният, интилиш, мақсад, бирор жой, нарса ёки мақсадга қасд қилиш деган маъноларни англатади. Қасида муҳим тарихий воқеалар ва машҳур тарихий шахслар ҳақида тантанали услубда ёзилган асардир. Шу билан бирга мумтоз адабиётда табиат лавҳалари, чолғу асбоблари ва бошқа ашёларга бағишлаб ҳам қасидалар ёзилган. Анъанавий мумтоз қасида шаклан ғазал каби аа, ба, ва, га кўринишида қофияланади. Қасида ҳажман чегараланган эмас, унинг 15-20 байтдан 200 байтгача бўлган намуналари ҳам мавжуд.
Қасида жанрининг илк кўриниши марсия шаклида бўлган. Одам Ато томонидан ўғли Ҳобилнинг вафоти муносабати билан айтилган сўзлар мазмунан “қасидаи марсия” кўринишида айтилган. Қасида жанрининг шаклланишида араб ва форс-тожик адабиётининг ўрни катта бўлди.
IX-X асрларда яшаган Рудакий, Амир Муиззий, Абул Ҳасан Балхий, Робия, Абу Мансур, Муҳаммад ибн Аҳмад Дақиқий, Амир Хисраф Дехлавий, Унсурий, Анварий, Фаррухий, Исмоил ас-Саолибий, Каъба ибни Зуҳайр, Хожа Салмон ва бошқа шоирлар томонидан яратилган қасидалар араб ва форс-тожик адабиётидаги энг гўзал намуналаридан ҳисобланади.
Анварий қасида ривож топган асрнинг шоири эди. У отасидан қолган бойликларни шодлик ва маишат учун харж қилган эди. Кейинчалик умргузаронлик қилиш учун ўзининг истеъдоди ва маҳоратидан фойдаланади ва шоирликка юз тутади. Кўп ўтмай у қасида ёзишда ўз асрининг пешволаридан бўлади. Анварий ёзган қасидалар бугунги кунда ўша асрнинг хос шароити билан ошно бўлган илму фан аҳли учун кўнгилёқар ва азиздир.Аммо омма аҳли учун хос ўринга эга эмас. Анварий қасидалар билан бирга қитъалар, рубоийлар ва ғазаллар ҳам ёзганки, жиддий тадқиқот ва изланишлар ўтказишга арзийди.
Анварий яшаган вақтда қасидалар ёзиш анъанага айланган эди. Зеро қасида ёзиш орқали шоирлар, бир томондан, моддий таъминотга эга бўлишарди ва бошқа томондан, улар шоҳлар ва асрнинг буюклари билан яқиндан ошно бўлишарди. Қасида ёзишда Анварий ўз даврининг энг танилган шоирларидан эди.
Етук тадқиқотчи ва шоир доктор Шафиъий Кадканийга кўра, Анварийнинг шеърлар девонига назар ташлаб, шоирнинг ички қарама-қаршиликларини пайқаш мумкин. Мазкур девонда Анварийнинг ҳам тақводорлиги ва ҳам молу давлатга бўлган ҳирси ҳақида сўз борган. Унинг ашъорида билимга тамойил ва ёки унинг акси, шеърга муҳаббат ва ҳатто нафратни ҳам кузатиш мумкин.
Анварий мадҳдан бошлаб ҳазил-мутойабагача, ваъз айтишдан тамсил ва ижтимоий танқидларгача, яъни бу каби мавзуларни ифода этувчи турли маъно ва мазмунларни шеърларида яратган.
Доктор Жаъфар Маҳжуб бу борада шундай ёзган эди: “ Форс шеъриятида машҳур ғазалнавис шоир Саъдийдан олдин Анварий ушбу жанрни камол ва лутфга яқинлаштирган ва девонида ғазал шоири равнақ топган биринчи шоирлардан ҳисобланади.”