Ҳаким Низомий ва Мавлавий Балхий/Румий/ форс донишмандлари ва мутасаввифларидир
(last modified Fri, 28 Feb 2025 13:23:57 GMT )
феврал 28, 2025 18:23 Asia/Tashkent
  • Ҳаким Низомий ва Мавлавий Балхий/Румий/ форс донишмандлари ва мутасаввифларидир
    Ҳаким Низомий ва Мавлавий Балхий/Румий/ форс донишмандлари ва мутасаввифларидир

Эрон маданий ашёлар ва машҳур шахсиятлар уюшмаси раиси ЭКО маданий муассасаси раисига йўллаган мактубида Ҳаким Низомий ва Мавлавий ўз давраларининг икки даҳоси форс донишмандлари қаторига киради ва бу қадимий заминнинг маданият ва цивилизация соҳасига мансубдир деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, ЭКО маданий муассасаси томонидан эронли ибир қатор машҳур шахсиялар бошқа мамлакатларнинг машҳурлари қаторига киритилган тақвим нашр этилганидан сўнг, Эроннинг маданий асарлар ва маданий шахсиятлар бўйича уюшмаси раиси дарров ЭКО раҳбарига ёзган мактубида хатони тузатиш учун шошилинч чоралар кўриши ва керакли тузатишларни киритилганидан кейин ушбу календарни қайта нашр қилишга чақирди.

Эрон Маданият вазири ўринбосари шунингдек маданий осори-атиқа ва бойликлар уюшмаси раиси  Маҳмуд Шолуий бу мактубида 25 феврал  куни форс ва инглиз тилларида ушбу ЭКО муассасаси раиси Саъд Хон номига  юборган мактубида қуйидагича келтирган: 

Низомий Ганжавий

 

Ҳаким Низомий ва Мавлвий ўз даврининг икки даҳоси машҳур форс донишмандари қаторига киради ва бу қадимий заминнинг маданият ва цивилизация соҳасига мансубдир ва шубҳасиз, улар форс донишмандлари ва тасаввуф олимлардандир. Ҳаким Низомий ҳатто " Беш хазина" ё ўзи " Хамса" асарида Эронни дунёнинг қалби ва юраги деб атаган. ЭКО маданият институти эълон қилинган календарда йўл қўйилган хатоларни, аҳамияти ва маданий нозикликларни батафсил тушунган ҳолда тузатиш бўйича имкон қадар тезроқ тегишли чоралар кўриши зарур. Минтақадаги халқлар ўртасидаги маданий-тарихий алоқаларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш буюк мероси ахлоқий ва инсонпарварлик ғоялари билан тўла бўлган маданий шараф ва нуфузли шахслаларни ҳурмат қилиш ва асраб-авайлаш, хусусан, уларнинг миллий ўзига хослиги ва асл илдизларига эътибор қаратиши билан боғлиқдир".

Мавлавий

 

ЭКО маданий ташкилоти раиси Саъд Хон ҳам мазкур мактубни олгач, маданий ашёлар ва ёдгорилклар уюшмаси раисига йўлаган мактубида ушбу календарнинг ўрнатишни қасддан бўлмагани ва ташкилотчиларнинг ўзига хос йўналиши йўқлигини ишонтириб, мазкур календар хатолар тузатиланидан ва керакли тузатишлдар киритилганидан кейин нашр этилади, деб маълум қилди.

ЭКО маданият ташкилоти раиси ушбу хабарда форс тилининг Эрон ва дунё илм-фан, адабиёт, маданият ва санъатида каттта қадрият ва аҳамият касб этганини ҳам қўшимча қилди.