Заъфаронли палов
декабр 23, 2018 14:50 Asia/Tashkent
Заъфаронли палов
Заъфароний палов тайёрлаш учун керакли маҳсулотлар:
- Товуқ - 800 грамм.
- Гурунч - 2 стакан.
- Дамланган заъфарон - 0, 5 пиёла.
- Зира - 1 чой қошиқ.
- Қизил қалампир -* 1 дона.
- Пиёз - 2 дона.
- Кесилган саримсоқ - 2 чой қошиқ.
- Туз, мурч ва зардчуба - таъмига қараб.
- Зиришк - 2 ош қошиқ.
Заъфароний паловни тайёрлаш:
Товуқ гӯштини кесилган пиёз билан сувда қайнатамиз. Бошқа бир идишга ёғ қуйиб, пиёз ва зардчӯбани қовурамиз.
Саримсоқ ва зирани ҳам унга қӯшиб, қовураверамиз.
Товуқ гӯшти пишгач, уни парчалаб, қовурилган пиёзга соламиз.
Энди эса олдиндан ивитилган гурунчни ҳам таомга қӯшамиз.
Охирида таомга заъфарон ва мурч солиб, устидан сув қуямиз.
Гурунч суви қайнаб, камайганидан кейин устини ёпиб дамлаймиз ва 45 дақиқа паст оловда пиширамиз.
Зиришкни бир оз ёғда қовуриб таом устини у билан безатамиз.
Таом тайёр!
Ёрлиқ