Генерал Ҳотамий: Эрон халқи АҚШ санкцияларини имкониятга айлантиради
(last modified Mon, 24 Dec 2018 10:10:07 GMT )
декабр 24, 2018 15:10 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳотамий
    Генерал Ҳотамий

Эрон мудофаа вазири Эронга қарши АҚШ томонидан қўлланган золимларча санкцияларга ишора қилар экан, Эрон халқи барча санкцияларни фурсат ва имкониятга айлантиради, натижада санкциялар бизнинг фойдамизга ҳал бӯлади, деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий  Теҳрн шаҳрида ўтказилган технология соҳасидаги ютуқлар бўйича икки  кўргазманинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида,  Эронга қарши АҚШнинг золимона санкциялари узоқ давом этмайди ва албатта  натижасиз қолади,  деб айтди.

Генерал Ҳотамий шунингдек АҚШ санкцияларига қарши кураш учун Эрон кўриб чиқаётган чора- тадбирларга ишора қилиб, Эрон халқи, масъуллари ва давлати ҳам душманлар томонидан нишонга олинган халқ эҳтиёжларини қоплаш учун доимо муваффақиятлар ва янги ютуқларга эриша олади,  деб изоҳлади.