Фаластинни қўллаб-қувватлаш Эрон Ислом Жумҳуриятининг қатъий сиёсатидир
Фаластин исломий муқовимат ҳаракатининг парламент раиси ва сиёсий идорасининг аъзоси Маҳмуд Аззаҳор бошчилигидаги Фаластин қонунчилик палатаси аъзоларининг ҳайати Эрон Ислом Жумҳуриятининг расмийлари билан учрашиш учун Теҳронга ташриф буюрди.
Фаластин ҳайати якшанба куни Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг бош котиби Али Шамхоний ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашди. Бу учрашувда Фаластин халқининг тақдири Эрон хорижий сиёсатининг асосий ва муҳим мавзўси унвонида таъкидланди.
Бу мавзўлар жумласидан Эрон нуқтаи назаридан ислом дунёсининг муҳим вазифаларидан бири бу Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва Қудси Шарифни озод этишдир.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котиби Али Шамхоний бу ҳақда ислом дунёсининг асосий таҳдиди унвонида сионистик режим билан курашиш йўлида чалғинишларни ижод этиш сабабига айланадиган ҳар қандай хатти-ҳаракат жаҳон мусулмонларига нисбатан хиёнат қилиш деб талқин этилади,-дея таъкидлади.
Афсўски, ислом дунёсида тафриқалар солиш сиёсатининг ҳукмрон бўлиши Фаластин ва унинг мазлум халқининг ҳақ-ҳуқуқларига нисбатан эътибор ва сезгирликнинг камайишига олиб келди.
Бу сиёсатлар ислом дунёси душманлари билан ҳамкорлик қилиш ва муқовимат фронтини заифлантиришга қаратилган.
Сўнги, йилларда муросага эришиш жараёни, бошқа таъбир билан айтганда, аср муомаласи ва 1967 йиллар чегара ҳудудларига қайтиш каби вариантларнинг вужудга келиши боис Фаластин масаласини эсдан чиқариш сабабига айланди.
Сиёсий масалалар бўйича эксперт Содиқ Маликий АҚШ элчихонасини Қудсга кўчирилиши каби чора-тадбирлар жиддий огоҳлантириш ва айни ҳолда аччиқ ва ачинарли ҳақиқатдир. Бу сиёсатни ижро этиш ўзига хос муҳорат билан ижро этилган Фаластин халқининг нобуд этиш лойиҳасининг бир қисми бўлиши мумкин,-деб айтди.
Аммо муқовимат жараёни бу йиллар давомида Исроилга қарши устуворлик кўрсатди ва минтақада юзага келган шароитга қарамай сионистик режимнинг ўз ифлос мақсадларига эришишига йўл қуймади.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Фаластин парламентининг ташқи ишлар ва сиёсий комиссиясининг раиси ва у билан бирга Теҳронга ташриф буюрган ҳайат билан учрашувда, Эрон Фаластин ормонларини қўллаб-қувватлашишини таъкидлаш зимнида, ислом дунёси айрим ихтилофларга қарамай суистеъмолларнинг олдини олиш учун Фаластинни ҳимоя этиш миҳвари атрофида йиғилиши лозим,-деб таъкидлади.
Зариф бу ҳақда бошқа муҳим нуқтага ишора этиб, афсўски, бугун муқовимат билан тўқнашиш ислом дунёсининг ичидан амалга оширилмоқда,-деб қўшимча қилди.
Минтақада юзага келган ўзгаришлар Фаластин халқи ва Қудс келажагини айрим араб мамлакатларининг сиёсий муомалалари ва ҳисоб-китобларининг қурбонига айлантириш учун бошқа қўллар борлигидан далолат беради. Ҳолбуки, муқовимат БМТ ташкилоти инсон ҳуқуқлари резолюцясига биноан ишғолгар режим баробарида қонуний бир жараён ҳисобланади.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг қатъий сиёсати ҳам золим режим баробарида мазлум халқни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Теҳронда Фаластин қонунчилик палатаси парламент аъзолари билан учрашувда Эрон ташқи ишлар вазири ва миллий хавфсизлик олий кенгаши бош котибининг баён этган изҳороти ҳам ана шу нуқтани таъкидлайди.