декабр 25, 2018 12:51 Asia/Tashkent
  • Эрон президентининг Ҳазрат Исо /а/ валодат куни муносабати билан  табрик сўзлари

Эрон ислом жумҳурияти президенти дунё мамлакатлари ва католик давлатлар раҳбарларига йўллаган мактубида дунё насронийларини Ҳазрат Исо /а/ валодат кунлари ва кириб келаётган 2019-милодий йил муносабати билан табриклади.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти  дунё мамлакатлари раҳбарларига йўллаган табрик мактубида янги милодий йил остонасида илоҳий пайғамбарлар таълимотларидан баҳра олиб, дунёда тенглик, фаровонлик, осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида адолатга асосланган тинчликни кенгайтириш учун ҳамжиҳатлик ва ҳамдиллик йўлини танлаш зарурлигини таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний дунё католиклари раҳбарлари Поп Френсисга йўллаган  мактубида ҳам уни Ҳазрат Исо/а/ валодат куни ва 2019 милодий йилнинг кириб келиши муносабати билан табриклаб, бугунги кундаги инсонлар бошқа ҳар бир замонга қараганда  пайғамбарларнинг илоҳий таълимотларидан фойдаланиш, зўравонликлар ва мустамликачиликлар қаршисида тура олиш, ҳақ ва ҳақиқат йўли, шунингдек илоҳий пайғамбарларнинг ҳақиқий пайравлари ва эрксевар инсонлар йўналишида одим ташлаш орқали дунёда кенг- қамровли тинчлик ва барқарорликни таъминлашга эҳтиёж сезишмоқда,  деб изоҳлади.

Бугун 25 декбарь   куни Ҳазрат Исо /а/ валодат кунларига тўғри келади.

 

Ёрлиқ