Санандаждаги тарихий ёдгорликлар
Курдистон вилоятининг маркази Санандаж ва унда мавжуд тарихий ёдгорликлар ҳақида сизга маълумот берамиз.
Шаҳарнинг диққатга сазовор бўлган тарихий ёдгорликлари усти ёпилган бозор, жоме масжид ё Дорулэҳсон, Хусравобод иморати, Осиф хонаси, Мушир иморати, ҳаммомлар ва бошқа бинолар ҳисобланади. Ушбу бинолар чиройли ташқи кўринишга эга бўлиб, маҳаллий ва Эрон марказий минтақаларининг меъморчилик санъатидан фойдаланилган. Санандаж жоме масжиди ёхуд Дорулэҳсон мадрасаси Қожор даври исломий меъморчилигининг шукуҳи бўлиб, шаҳарнинг ўша вақдаги ҳокими томонидан қурилган. Ушбу бино хос хусусиятларга эгадир ва кўришга арзирли тарихий ёдгорликлардан ҳисобланади.
Курдистон тарихий ёдгорликлари орасида Санандаж Археологик музейи муҳим ва шукуҳли тарихий бинолардан бири бўлиб, вилоятнинг сайёҳлик жозибаси ҳам ҳисобланади.
Музей биносининг қурилишида қўлланилган меъморчилик услуби Қожор давридаги меъморчилик санъатидан олинган. Мазкур музей бир иморат ва ҳовлидан иборатдир. Музейнинг асосий биноси жанубий бурчакда жойлашган бўлиб, ертўла ва бир қаватли иморатдан ташкил топган.
Музейнинг ертўласи ёхуд остки қисми гунбаз шаклида ёпилган ва ойналар билан жуда чиройли тарзда безатилган. Унда тошдан қурилган олти бурчакли ҳовуз ҳам мавжуддир. Ҳовуз атрофида ўтириш учун суфалар қурилган. Музейнинг тошлар ётқизилган ҳовлисида ҳам бошқа бир ҳовуз қурилган.
Музей биносининг барча қисмлари тош, ғишт ва ёғочдан қурилган.Музейнинг энг диққатга сазовор жойи унинг залига кириш учун қурилган махсус ва катта эшикдир. Ёғочдан ясалган ва турли рангли шишалар билан безатилган ушбу эшик дурадгорлик санъатида шоҳкор саналади ва азамат жиҳатидан Эронда кам учрайдиган бир санъат асаридир.
Санандаж музейида Курдистон қишлоқлари ва шаҳарларида топилган муҳим экпонатлар мажмуаси сақланмоқда. Ушбу ашёларнинг ҳар бири турли тарихий даврларга тааллуқлидир. Мазкур Археологик музей биносининг пастки қисмида халқ амалий санъатидан бўлган маҳсулотлар намуналари ҳамда деҳқончилик учун фойдаланилган қадимий асбоб-ускуналар ва бошқа ашёлар намоишга қўйилган.
Санандажга тегишли баланд тоғлар икки тизма тоғлардан иборат бўлиб, ўзларида мавжуд кўплаб чўққилари билан мазкур минтақага тоғли об-ҳавони бахш этган ҳамда чорвачилик, қишлоқ хўжалик ва атроф муҳитдан сайёҳлик ва бошқа соҳалардан унумли фойдаланиш учун қулай шароитлар яратган.
Курдистон вилоятининг кўплаб табиий сайёҳлик жойлари ўртасида муҳим бўлган “ Обидар” йирик ўрмон паркини мисол келтириш мумкин. Мазкур парк Санандажга яқин бўлган Обидар тоғи этагида жойлашган ва 1300 гектар масоҳатга эгадир. Айтиш лозимки, майдон жиҳатидан “Обидар” ўрмон парки минтақанинг энг йирик паркларидан бири ҳисобланади. Ушбу паркда дам олувчилар учун барча шароитлар яратилган. Турли спорт майдонлари, кутубхона, масжид, ресторан, кинотеатр ва гўзла табиий манзаралар шулар жумласидандир.
“Обидар” тоғидан кўплаб булоқлар 2500 метрлик баландликдан пастга қараб оқишади ва тоғ этагида жойлашган кўплаб боғлар ва экинзорларни сув билан таъминлашади. Санандаж аҳолисининг ичимлик сувлари ҳам ушбу булоқларнинг сувлари ҳисобидан таъминланади.
Курдистон вилоятида иқлим шароити ҳамда сув манбаларининг кўплиги тоғли минтақа ва қишлоқларда ўзига хос меъморчилик билан уйғунлашган ва узоқ ўтмишдан бери яратиб келинган ва яратилаётган ушбу ажойиб ва мислсиз меъморий манзаралар ҳар бир кўрувчини ўзига маҳлиё этади. Курдистон вилоятида бу каби манзараларни кўплаб миқдорда учратиш мумкин. Бунга Бона туманидаги “Олут”, Маривон туманидаги “Уромоноттахт ва Санандаж Жоврудидаги “Палангон” мисол бўла олади.