Сионистик режим Ғазодаги бир қанча нуқталарни доимий равишда эгаллаш ниятида
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97908-Сионистик_режим_Ғазодаги_бир_қанча_нуқталарни_доимий_равишда_эгаллаш_ниятида
Исроил режимнинг Кан таромғи режзаси ҳақида хабар берди. Унга кўра Тел-авив ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни алмашиш келишуви амалга оширилганидан кейин ҳам 3 та стратегик ҳудудда ўз кучларини сақлаб қолиш ниятида.
(last modified 2025-10-13T10:03:53+00:00 )
октябр 05, 2025 15:35 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Ғазодаги бир қанча нуқталарни доимий равишда эгаллаш ниятида
    Сионистик режим Ғазодаги бир қанча нуқталарни доимий равишда эгаллаш ниятида

Исроил режимнинг Кан таромғи режзаси ҳақида хабар берди. Унга кўра Тел-авив ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни алмашиш келишуви амалга оширилганидан кейин ҳам 3 та стратегик ҳудудда ўз кучларини сақлаб қолиш ниятида.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сионистик режим ҳукумати, Исроил режими, АҚШ ҳукуматига тақдим этган режада, режим расмийлари Ғазо сектори ва атрофидаги 3 та стратегик нуқтада узоқ муддатли ҳарбий ишғолни сақлаб қолиш қарорини эълон қилди.  Бу режа АҚШ президенти Доналд Трамп таклиф қилган режа асосида маҳбусларни алмашиш келишуви амалга оширилганидан кейин ва Исроил кучларининг Ғазодан босқичма-босқич олиб чиқилиши бошланганидан кейин амалга оширилиши мўлжалланган режанинг бир қисмидир. Сионистик режимнинг Кан  тармоғининг маълумоти, аммо номи ошкор этилмаган манбалар томнидан тасдиқланган ҳисоботга кўра, Тел-авив Вашингтонга йўллаган расмий хабарида ўз кучлари "Ғазо сектори ичидаги буфер зона" , "Ғазо -Миср чегарасидаги Филаделфия ўқи" ва "Ғазонинг шарқий қисмидаги 70 тепалик / Теле/ каби 3та муҳим ҳудудда қолишини эълон қилди. Исроилнинг Кан тармоғи, бу ҳудудлар Исроил учун "ҳаётий" эканлигини таъкидлади. чунки улар Ғазо шимоли, Ғазо шаҳри  ва Жабалия лагери устидан ҳарбий кўриниш ва юқори ҳукмронликни таъминлайди. Бу ҳисоботда эълон қилинган тафсилотларга кўра, сионистик режим режаси бир неча босқичларни ўз ичига олади. Биринчи босқичда армия кучлари асирларни қайтарганидан сўнг можаро ҳудудларидан чекинади, бироқ вақтинча Ғазо ичидаги "сариқ чизиқ"да қолади. Иккинчи босқичда Исроил режими армияси хавфсизлик вазиятни бошқариш учун АҚШ миссияси остидаги хорижий кучлар кириб келгани сабабли "қизил чизиққа" чекланади.

Тел-авивга кўра, якуний босқичда ишғолчи кучлар Ғазо чегараларида жойлаштирилади ва "келажакдаги таҳдидлар" нинг олдини олиш мақсадида Филадефия ўқи ва Ғазо шарқидаги стратегик тепалик устидан назоратни сақлаб қолади.

Айни пайтда, араб манбалари, жумладан БААда жойлашган Ал-Айн газетаси, Тел-авивнинг ҲАМАС билан билвосита музокаралар олиб бориши натижасида Филаделфия ўқи ва Мураж ўқи орасидаги ҳудудда ўз мавжудлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилгани ҳақида хабар берди.Айни пайтда ҲАМАС ҳар қандай келишувда Исроилда қўшинларини Ғазо бўлгасининнг барча ҳудудларидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш кўзда тутилиши кераклигини таъкидламоқда.