Ғазо секторидаги гуманитар фалокат: икки йиллик қамал ва очарчилик инқирози
-
Ғазо секторидаги гуманитар фалокат: икки йиллик қамал ва очарчилик инқирози
Ғазо бўлгаси урушидан икки йил ўтиб, минтақадаги гуманитар вазият ҳалокатли босқчиқга етди.
Халқаро ташкилотлар ҳисоботларига биноан, сионистик режим томонидан инсонпарварлик ёрдамларнинг блокадаси очарчилик, кўчириш ва ўлим тўлқинини келтириб, ярим миллиондан ортиқ одамни оғир аҳволда қолдирган. Порс тудей сайтиинг хабар қилишича, Ғазо сектори урушининг иккинчи йилига яқинлашар экан бу сектордаги гуманитар вазият ҳар қачонгидан ҳам оғирроқ экани хабар қилинмоқда. Эълон қилинган статистик маълумотларга биноан, тўқнашувлар оқибатида 67 мингдан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлган, 2 миллионга яқин одам эса уй-жойини тарк этган. Гуманитар ташкилотлар, жумладан Oxfam, 2025-йилнинг март ойида ўт очишни тўхтатиш келишуви тугаганидан бери инсонпарварлик ёрдам етказилиши Исроил режими томонидан кенг кўламли тўсиқларга дуч келганини таъкидламоқда. Бу деярли тўлиқ блокада давом этаёган зўравонлик билан биргаликда Ғазо аҳолиси учун ҳаётни дўзахга айлантирди. Ҳозирда Ғазо бўлгасида ярим миллиондан ортиқ одам очлик, қашшоқлик ва ўлим билан тавсифланган ҳалокатли шароитга дуч келмоқда.
2025-йил август ойидаги интеграциялашган озиқ-овқат хавфсизлиги фазаси таснифи ҳисоботига кўра, Ғазо секторининг баъзи қисмларида очарчилик тасдиқланган ва келгуси ҳафталарда бу вазият кенгайиши ҳақида огоҳлантирилган. Бундан ташқари, Ғазо аҳолисининг 54 фоизга тенг бўлган яна 1,07 миллион киши фавқулодда очарчилик даражасига дуч келмоқда. Ёрдам етказилишига мунтазам равишда тўсқинлик қилиб сионистик режими бутун Ғазо бўлгаси бўйлаб озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва асосий хизматлар, жумладан соғлиқни сақлашнинг сурункали танқислигини янада кучайтирди. Кўплаб ҳуқуқий таҳлиллар бу тўсиқ режимнинг Ғазодаги геноуиддаги асосий ҳаракатларнинг бир қисми эканлигини кучайтирди.Кўплаб ҳуқуқий таҳлиллар бу тўсиқ, режимнинг Ғазодаги геноциддаги асосий ҳаракатларнинг бир қисми эканлигини таъкидлайди. Инсон ҳуқуқлари ва халқрао ҳуқуқ экспертларининг таъкидлашича, фақат доимий сулҳ Ғазо секторидаги гуманитар фалокатга барҳам бериш ва инсонпарвралик гуруҳларига ўз ҳаётини сақлаб қолиш ишларини ошириш имконини беради.