Шарқий Европа | Россиянинг Украина газ иншоотларига оммавий ҳужуми/ Путин АҚШни огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97898-Шарқий_Европа_Россиянинг_Украина_газ_иншоотларига_оммавий_ҳужуми_Путин_АҚШни_огоҳлантирди
Украина миллий нефт ва газ компанияси Россиянинг мамлакатдаги газ ишлаб чиқариш объектларига тунги энг кенг кўламли ҳужумларини амалга оширганини маълум қилди.
(last modified 2025-10-05T10:35:57+00:00 )
октябр 04, 2025 17:20 Asia/Tashkent
  • Шарқий Европа | Россиянинг Украина газ иншоотларига оммавий ҳужуми/ Путин АҚШни огоҳлантирди
    Шарқий Европа | Россиянинг Украина газ иншоотларига оммавий ҳужуми/ Путин АҚШни огоҳлантирди

Украина миллий нефт ва газ компанияси Россиянинг мамлакатдаги газ ишлаб чиқариш объектларига тунги энг кенг кўламли ҳужумларини амалга оширганини маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Украина миллий нефт ва газ компанияси кечанги баёнотида, Россия ҳарбийлари Украинанинг газ ишлаб чиқариш инфратузилмаларига энг кенг қамровли ҳужумни амалга оширди, деб эълон қилди. Бу ҳақда компания директорлар кенгаши раиси Сергей Куристский қуйидагича деди: ушбу ҳужум натижасида объектларимизга катта зарар етказилди. баъзиларига ҳам жиддий зарар берилган.

У шунингдек, компаниянинг шимоли-шарқий, Харков вилояти ва марказий Полтава вилоятидаги объектларида 25 га яин ракета ва 6 та дрон учирилди ва уларнинг муваффақиятли уриб туширилди, бироқ бошқалари тутиб олинмади, деб қўшимча қилди.

Айни пайтда Россия ҳарбийлари Украина ҳарбий-саноат мажмуасини ракета ва учувчисиз учоқлари билан нишонга олганини маълум қилди. Ррссия армиясига кўра, тунда Украина электр тармоғини ҳам нишонга олган.

Шу билан бирга, Россия президенти  Владимир Путин АҚШнинг Украинага узоқ масофага учувчи "Томаҳавк" қанотли ракеталарни юбориши "эскалациясининг янги босқичини, жумладан, Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларинии " белгилаши ҳақида огоҳлантирди АҚШда босиладиган Вал Стрит журнал ҳам Вашингтон расмийлари сўзларига таяниб, бу хусусда қукйидагича ёзди: АҚШ президенти Доналд Трамп Пентагон ва АҚШ разветка идорларига Киевга Россия ҳудудига ҳужумларида ёрдам беришга рухсат берилди..

The Wall Street Journal нашрнинг ёзишича. АҚШ Украинада учувчисиз самолётлар ишлаб чиқаришни йиллар давомида, жумладан АҚШнинг собиқ президени Жо Байден президентлиги даврида яширинча қўллаб-қувватлаган.  

Бу ҳисоботда шунингдек, “Жо Байден маъмурияти Украинанинг дрон ва ракета дастурларини қўллаб-қувватлаш учун шу жумладан , маҳаллий ишлаб чиқарилмайдиган асосий компонентлар билан таъминлаш учун 1,5 миллиард доллар ажратди, деб келтирилган.