Пентагон Эроннинг Афғонистондаги конструктив ролини тан олди
(last modified Wed, 26 Dec 2018 13:29:20 GMT )
декабр 26, 2018 18:29 Asia/Tashkent
  • Пентагон Эроннинг Афғонистондаги конструктив ролини тан олди
    Пентагон Эроннинг Афғонистондаги конструктив ролини тан олди

Пентагон ўз баёнотида Эроннинг Афғонистондаги тинчликни ўрнатишдаги конструктив ва ижобий ролини ва мавқеини эътироф этди

АҚШ мудофаа вазирлиги-Пентагон ўз баёнотида Эроннинг Афғонистондаги тинчликни ўрнатишдаги конструктив ва ижобий ролини ва мавқеини эътироф этди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ давлатининг Эронга қарши доимий айбловларни илгари суришига қарамай ва Эроннинг Афғонистонда беқарорлик келтириб чиқаришга уринишда айблашига қарамай,

АҚШ мудофаа вазирлиги-Пентагон 2018 йил декабр ойига бағишланган ҳисоботини Конгрессга тақдим этиб, Эроннинг Афғонистонда барқарорлик ҳукм суришига тарафдор эканлигини қайд этди. 

Ушбу хабарда таъкидланишича, Эрон АҚШ ва НАТОнинг Афғонистон ички ишларига аралашувига чек қўйилиши ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги фаолиятини тўхтатиш ва чегарада хавфсизликни таъминлашни мақсад қилган. 

Пентагон ўз ҳисоботида қайд этишича, Эрон Афғонистон давлати билан ҳамкорлик қилишни ва Толибон таҳдидига қарши курашни кўзлайди. 

Ёрлиқ